Дилором АБДУРАҲМОН

ҲАЛИНЧАК

Новелла
Беном, беором узоқ тўлғоқдан сўнг дунёга кўз очди. Худди кўз илғамас бир бало каби қабоғим устини макон айлади. Киприкларимда кўтариб юрдим уни, гоҳо шудринг каби сирғалиб юзимга тушди, лабларимга, кўксимга, юрагимга томди. Мен унинг ҳароратини сездим, у қонимнинг ҳароратига баробар эди. Мен унинг таъмини сездим, унинг таъми шўр эди. У шунчалар бетоқат, саркаш шарпаси ойдинда теграмда айланар, тунлар тушларимнинг тоқи узра қанот қоқиб турарди. У шунчалар безовта, бетизгин эдики, юрак уришларимни темир йўл устида Самарқанд томонларга елиб бораётган поездларнинг “тарақа-туруқ”ларига олиб бориб қўшиб қўярди. Чангали шунчалар чайир эдики, кўринмас занжир каби ихтиёримни кишанлади. Бағримни унинг беҳаловат чақмоғи урди, зарбидан ботинимда беҳузурлик титроғи пайдо бўлди. У эса теграмда айланиб менинг беҳол аҳволимни тамоша қиларди. У инсон зотини ҳар куйга солувчи минг бир дарднинг бири бўлиб, тўлғоғида дардли, чидамида оғир, давоси ҳам шу дунёнинг ўзида – дийдор…

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *