Музаффар МИРЗО

                                     ШАМ ВА ШАМШИР
                                            Роман
– Ҳусайн Мирзо яна қувғинликка маҳкум денг… – деди Алишер хаёли паришон бир алфозда. – Шундай, – деди Мирак Наққош афсус билан. – Салтанатни забт этмоқ азми шижоати паймол бўлғоч, жонини омон сақлашдан ўзга чораси қолмади. Боз устина барча аҳли фозил хоқон назорати остида қолғон. Ҳирот нотинч. Ҳар қадамда хуфия. Зукко фузалолар пойтахтни тарк этғонлар. Каминанинг ҳам бозори касодга учрамасмикин, деғон хавотирдамен. Самарқанд сафарини ихтиёр этмак ниятим ҳам йўқ эмас! Ўзи не қайғуда-ю, қариянинг ҳасрати ўтиб тушди. Беилож қолган Алишер: – Ҳа… – дея олди, тушкун бир кайфиятда.

«Шарқ юлдузи» журнали 2020 йил 1 сондан

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *