Маъмура ЗОҲИДОВА

                      БОЙЧЕЧАК
                          Қисса
– Ишқилиб, шунақа бўлсин. Қўй, унга-бунга суқилмай тинчгина ишлагин, болам. Домлаликдан яхши иш йўқ. Савобиям катта. Чин дунёга ҳаммамиз ҳам кетамиз. Одам у дунёга борганда олдига дастурхон қилиб бу дунёдаги ишларини қўяркан. Илойим, дастурхонимиз бўш бўлмасин. Аммо ҳушёр бўлгин. Ҳозир у кўзинг бу кўзингга панд берадиган замон. – Мактабда ишлагим келмаяпти. – Энди элпа-телпа бўпсан. Шунча бола ҳурматингни қилса, орқангдан эргашиб уйгача келса. Илминг бутун бўлса. – Ишхонада эркаклар қолмаяпти, буви. Ҳаммаси аёллар. Одамга ноқулай.
«Шарқ юлдузи» журнали 2020 йил 1 сон

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *