Азим СУЮН

ҲАЁТИМ ЙЎЛЛАРИ МИСОЛИ ЭРТАК

О, ҳаёт нақадар гўзал ва тотли,
Ҳатто озорлари азиздир менга.
Ойдин орзуларим ҳур, муҳаббатли,
Ҳали кўп қўшиқлар куйлайман сенга.

Руҳим булоқлари, қайнар булоқлар,
Томир-томиримда шовиллайди боғ.
Мен – ҳақ шоириман, қутлар япроқлар,
Қани, дўст, май келтир, кўнгиллар бедоғ.

«Шарқ юлдузи» журналининг 2019 йил 12 сонидан олинди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *