Иқбол МИРЗО


ИЛТИМОС

Ҳикоя

1

Қўрғошин туман аста-секин эриб, ойнани қоплаган кулранг парда кўтарилгач,
чинорнинг айри шохи аниқ шаклга кира бошлади.
“Уф-ф, яна уйғондимми? Яна тирикманми?”

2

Авваллари баҳор қўққис бостириб келарди. Кўз очиб юмгунча дарахтлар гуллаб
барг ёзиб юборар, илмиқ ҳаво бирдан исиб, кийимлар оғирлик қилиб қоларди.
“Қара-я, – деб ўйларди тўрт мучаси соғ ўша кезлари Собир ҳасратга чўмиб, – узумнинг
барги қорайиб, кавобток даври ўтиб кетибди-ю, сезмай қопмиз. Гуллаганини
кўрдикми-кўрмадикми, бозорга янги олма чиқибди…”
Собир ҳамма соғлом одамлар қатори кўкламни яхши кўрарди. Ҳар гал баҳор
бор бўй-басти билан ястанганда қандайдир сирли воқеа рўй берадигандай, тақдири
тубдан ўзгариб кетадигандай туюларди.
Қишнинг энг узун туни, ялдо кечаси дўстининг байрам дастурхонида ҳар
йили деярли бир хил қадаҳ сўзи айтар ва бу алёр кўпроқ ўзига таъсир қилиб
кўнгли чароғон бўларди: “Бугундан кун узая бошлайди, аслида, шу ондан Наврўз
бошланади. Сен шундай яхши кунда туғилгансан”.
Даврадошлар бари эски қадрдонлар бўлгани учунми, Собир бу қадаҳ сўзини
бир йил аввал эмас, бироз олдин – меҳмонлар энди йиғилган пайтда ҳам айтгандай
туюларди. Дўсти унинг умр чақмоқдек ўтяпти, деган ташбеҳига жавобан
кулимсираб, “Ҳа, ким-кимларнинг илтимосига кўмилиб, ҳожатини чиқарай деб
югуриб-елиб-а? Ўзинг учун умрингда бирор нарса илтимос қилганмисан ҳеч?” деб
бош чайқарди.

3

Йўқ, вақт у ўйлаганчалик учқур эмас экан. Фурсат – нисбий, ҳар бир одам уни
ўз тасаввурида шакллантиради, деган гап тўғри чиқди. У тўсатдан шифохонага
тушиб тўшакка банди бўлиб қолгандан кейин, айниқса, Оврўпонинг Луқмони
Ҳакимлари ҳам навмид бош чайқаб, кўзларини олиб қочган лаҳзадан бошлаб вақт
керагидан ортиқчалигини ҳис қилди.Кўпдан бери оғриқ безовта қилмайди.
Оғриқ нима? У асаб толаларининг бош мияга юборган хатарнок маълумотидан
бошқа нарса эмас. Ана шу моҳиятни англашинг билан оғриқ тақа-тақ тўхтайди.
Дард бор-у, оғриқ йўқ…

4

Иккинчи қаватдаги каталакдек бўлма ойнасидан чинорнинг пўст ташлаган
кўкиш айриси ва унга аҳёнда омонатгина қўниб, ўз тилида жар солиб учиб кетадиган
зағчалардан бошқа нарса кўринмас эди.
Бир ойча аввал оқсоч шифокор ҳуда-беҳуда эшик очилиб-ёпилиши безовта
қилмасин деб каравотини айлантириб, оёғини деразага ўнглаб қўйишни буюргани
Собирнинг назарида ҳаётидаги энг катта яхшилик кўринди. Агар тили яна сўзга
қовушсайди, хат ёзишга бармоқлари келишсайди, албатта, бу ғамхўрлик учун
миннатдорлик изҳор қилган бўларди.
Шукур, ҳозирча кўз – кўриб, қулоқ – эшитиб турибди. Илоҳим, кўз кўриб қулоқ
эшитмаган томошалардан асрасин!..
Вақти бемалол, чинор қиш билан қандай хайрлашиб кўкламни нечук кутиб
олганини лаҳзама-лаҳза кузатди. Дарахт танасидаги ҳарир муз ва чўтир қор офтоб
тафтида эриб, пастга бир маромда силқиркан, у ўзи учун яна бир табиат ҳикматини
топди: шахоблардан сизган сувни дарахт ўз тубига йиғиб, томирига қайта қувват
оларкан…

5

Айришохда намгарчиликдан ивиган пўстлоқ қуёш тобида шишинқираб секин
кўпчий бошлайди, кейин қилдек дарз тушиб, четлари китоб варағидай қайрилади.
Лахтаклар болалигида Бачқирариққа ташланган қоғоз кемачалардай ҳаво тўлқинида
қалқиб-қалқиб туради.
Бир куни Собир кўз очиб пўстлоқ ғойиб бўлганини, чинорнинг навқирон, шан
баданида нур синаётганини кўриб, юраги миясига оғриқ берадиган даражада
гупириб кетди.
Чинорнинг чигитдай куртаклари момиқ тортганига қараб ўрик гул тўкиб
бўлганини, пичоқ учидеккина бўлиб барг чиқарганида беҳи гулга кирганини ҳис
қилди.

6

Эшик ғийқиллаб, биров тимирскиланди, хлор ҳидидан билдики, фаррош пол
артяпти. У курсиларни тарақлатиб сураркан, навбатчи шифокор кириб қолди
шекилли, шанғиллаб сўради:
– Буни олиб кетишмасмикин?
Шифокор чақиб олди:
– Сизга нима? Оғирлиги тушяптими?
Бўлмага яна кимдир кирди. Собир уни овозидан таниди: катта ҳамшира.
– Ҳа, бу бечарашкага тикилиб турибсизлар? Домла айтди, шу киши қўлидан кўп
иш келадиган “катта одам” бўлган экан. Энди ўзи одам қаторидан чиқиб ётибди.
Ҳаёт шу-да, манаман деган мирзатерак ҳам бир куни ерга гурсиллайди…
– Икки ойдан бери ўсал, деразадан кўз узмайди. Жон асари йўқ, тирикмикин
ишқилиб?
– Агар “пишса”, манави чийиллаворади, – катта ҳамшира, чамаси, “жон
риштаси” уланган ускунага ишора қилди.
– Э, техникага ишонч йўқ. Ўзимизни қўлбола усулдан қўймасин. Ойнангизни бериб туринг! – оқ халатли озғин аёл Собирнинг оғзи-бурнига шапалоқдай кўзгуни
қўйиб ўнгача санади-да, қиялатиб синчиклаб қаради, – ҳали узилмаганга ўхшайди…

7

Шохга зағча келди. Оғзини катта-катта очиб, сариқ тилини кўрсатиб “қиюқ-
қиюқ” деб шовқин кўтарганча қанотларини ёзиб деразага ёпишди. Бўлмага
нимқоронғилик чўкди.
Қайдадир осма соат шовқин солиб, фурсатни бир маромда қиймалай бошлади.

8

Кимдир Собирнинг билагини кўтариб, қўйиб юборди, қўл бураб сиқилган
латтадай тўшакка тўп этиб тушди.
– Оёқ-қўлида жон йўқ, игна урсанг ҳам киприк қоқмайди. Фақат юраги номига
уриб турибди. Манави найчани суғурсанг бўлди, тамом. Лекин бизни вазифамиз
имкон қадар умрини чўзиш.
– Бечора роса қийналаётгандир, озиб кетганини қаранг, домла…
– Йўқ, оғриқни ҳис қилмайди. Клиник ўлим деганлари шу бўлади.
– Ҳалиям ташхиси гумонми?
– Олмонлар тайинли бир гап айтолмади-ку. Фанга номаълум хасталиклар
ҳам бор-да…
Бу ўша – Собирга унутилмас мурувват қилган кекса профессор.
“Агар соғ бўлганимда, марҳамати учун ҳар қандай хизматга шай эдим. Ҳалиям
бўлса, тезроқ омонатни топшириб, хонасини бўшатиб яхшилик қилишга тайёрман.
Лекин нима қилай, Азроил билан савдомиз ҳеч пишмаяпти…”

9

Шохга мусича пардай қўнди. Чумдугидаги ҳилвираган хасни ўз панжасидек
яйдоқ шохчаларга тўшади. Ўз ишини текширгандек бироз қараб турди-да, секин
қанот қоқди.
Хас ҳилпираб унга эргашди.

10

“Мен беҳуш ётганимда Гавҳаримни олиб келишмадимикин? Аҳволимни кўриб
юраги тушмадимикин қизим шўрликни?”
Собир дунёдан аллақачон кўнгил узиб бўлган, одамзоддан ҳеч бир илинжи
қолмаган, йўқотадиган нарсаси ҳам йўқдай эди. Фақат зулмат қаърида йилтираган
олмос ёритқичдек кенжаси – етти яшар Гавҳаройни ўйлар, ўйлаган сари ўзига ўзи
ачиниб, ўзига ўзининг раҳми келарди.

11

Эшик очилиб-ёпилди, ғўнғиллаган овозлар секин тиниқ тортди. Кимдир дераза
томонга ўтиб пашша қўриётгандай унинг қаншарида қўл елпиди.
– Тирикми?
– Ким билади. Қорачиғидаям ҳаракат йўқ.
– Ҳолинг шу экану… Юрардинг осмонга устун бўламан деб… Ҳовурингга ош
пишарди.
– Секинроқ, эй! Сенга қанча ёрдам берганди. Ўқишга, ишга жойлаган, биламизу.
Ундан ёмонлик кўрмагандинг, шекилли? – Ҳа, ёрдам берган, лекин ном чиқаришга, кимсан фалончини ўқиш пулини
тўлаганман дейиш учун. Ғарази бўлган.
– Сен унда фалончи эмасдинг-ку, ҳеч ким танимасди чоғи?
– Одам бўлиб кетишимни билган-да, бўлмаса қўлламасди. Хуллас, ёмон
кўраман!.. Шу кунга еткизганига шукур. У соғ пайти давраларни тўрини бировга
бермасди. Мана, аста-секин бизга ҳам навбат тегяпти.
– Маразсан-да! Касал экан, кўриб келайлик десанг, одамгарчилигинг уйғонибди
деб ўйлабман.
– Уни мана шу аҳволда кўриш мен учун ғалабага тенг. Энди давраларда гапириб
юраман, бориб хабар олдик, устозни кўриб келдик деб. Оқибатли шогирдлигимни
кўрсатаман. Ке, битта расмга обқўй, хи-хи-хи-хи!
“Бу аҳмоқлар мўндини кўрса, мум чамалайди. Ҳой инсон, кишининг тўнини
қаричлаб ўрганган одам, менинг либосимга қараб баҳойимни бичма! Хоҳласам,
сенинг жаддинг учун яна янги тўн кийиб, ортга қайтишим мумкин. Аммо сен бу
жаҳдга арзимайсан-да! Менга арзигулик важ топиб бер, оёққа турмаган номард!”

12

Зағча айри орасидан лўпиллаб ўтиб, деразага яна соя ташлади.
Қош қорайгани сари осма соат миллари худди ханжар қалқонга тўқишгандек
тўмтоқ садоланади. Тун қаро бўлгач бу шовқин кучайгандан кучаяди.

13

Ишхонадагилар ҳам оёқ тортишди.
Очиғи, ҳамкасблар билан муносабат мажбурий, яъни расмий, демак, юзаки,
табиийки, бироз таранг, ўз-ўзидан жуда омонат туюларди. Қоровулдан тортиб
котибагача корхона фақатгина хўжакўрсинга ишлаётганини, маҳсулотлари ҳеч
кимнинг чипқонига хамир эмаслигини, вақтни вақтинча ўлдириб, кимнидир алдаб
туриш зарурати туфайлигина отнинг калласидай ойлик бериб турилганини яхши
биларди. Эҳтимол, айни шу хўжалик кайфияти туққан ишончсизлик юзасидан,
балки ҳадеганда “хўжа кўрмаётгани” ё кўриб кўрмасликка олаётгани сабаб идорада
ўзаро ички нафрат, ғашлик ва асабият ҳукмрондир. Мажлислар-ку ўз ҳолига,
йўлакдаги тасодифий учрашувинг ҳам бир кўз қараши боис тўқнашувга айланиб,
ўт олиши, хоҳлаган пайтинг хоҳламаган одаминг билан можаро чиқиши нақд эди.
Бирор фалокат, айниқса, ҳалокат хабари етса, ҳамкасблар юзида бир лаҳза пайдо
бўладиган кулгига ўхшаш ифодани эслади… Қизиқ…
“Дўстларим, жўраларим, улфатларим-чи? Улар… менинг бу хароб ҳолимни
кўриб ўз кўнгиллари вайрон бўлишини истамай ва андуҳлари билан дилимни
тилка-пора қилишни хоҳламаётганлари учун келмаётгандир.
Йўқ, ҳаммаси келган, фақат ўша пайти уйқуда бўлиб, сезмай қолганман.
Ҳозиргина хотиним, опам, синглим, акаларим, шогирдларим шу ерда эди. Иш
билан йўлакка чиқишган бўлса керак-да. Дўстларнинг бари менга ёрдам беролмай
ноилож шифохона ҳовлисида ночор бош эгиб ўтиргандир. Улар ҳам нима қилсин,
жонни жонга суқиб пайванд қилиб бўлмайди…
Уф-ф, бу кунлар чўзилиб кетганидан ўзим ҳам хижолатман”.

14

Сингил унга Илтимосхўжа деб лақаб қўйган эди. Пойтахтда уй-жойли бўлгач, бир-икки кунга ётоқжой сўраб ҳамқишлоқлар
келишар, баъзиларининг қўноқлик муддати ҳафталаб чўзилиб кетса ҳам, эр-хотин
малол олмасди. Баъзан синамоққа “Одам бор жойга одам келади-да, хоним”, деб
ўсмоқчиласа, ўзи ҳам ижара ғалвасини кўп кўрган хотини “Одам деб билса, одам
келади”, деб кўнглини кенг оларди.
Қўлидан иш келадиган даража топгач, илтимос қилувчиларнинг сафи кенгайди.
Миршабга тушган ҳамқишлоқ усталарни олиб чиқиш керакми? Керак! Бу унинг
юртдошлик бурчи. Чипта олиб холавачча, аммазодаларни Тюменга жўнатиш
керакми? Шарт! Жигарчилик… Анавини ўқишга, манавини ишга жойла, акага
ер олиб бер, қўшнига дўхтир топ, жиян-куёвни вазир билан таништириб қўй,
танишларнинг билиши, билишларнинг таниши бор, ҳамкасбу ҳамгаплар қанча.
Раҳбару акобирларнинг “Илтимос” деб юмшатилган буйруқлари-чи…
Кейинчалик хотини дарвозамиз қошига “Илтимосхона” деб ёздириб қўйинг,
деганида “Бу ҳам илтимосми?” деб ҳазиллашган эди.

15

– Одамларда бет йўқ, бу кишим сув ўтмай қилтомоқ бўлиб ётибди-ю, телефонига
тинимсиз илтимос қилиб хат ёзишяпти. Баъзилари аразлаб зарда қилиб ҳам
қўйишади. Минг марта айтганман, яхшиликни биладиган одамга қилиш керак!
Бу одам кўчада учраб қолган дайдига ҳам ёрдам бермаса, кечаси бурга талагандай
териси қизиб ухлолмай чиқади. Алам қиладигани, оёққа туриб олганларнинг кўпи
бугун юз буриб кетди. Нега? Негалиги аниқ – ўша бир бурда нонга зор бўлиб юрган
пайтларини эслагилари келмайди. Ўзи, одамзодни хамири балчиқдан қорилган –
таниқли, нуфузли кишилардан хафа бўлиб юз ўгиришга, имкон топса, ғанимлик
қилишга доим шай туришади. Қани бирорта ишонган укахону акахонлари? Топиб
бўпти! Топдириб бўпти улар! Кўча-кўйда тасодифан рўпара келганда башарасидаги
сохта қайғуни мен пайқамайманми, кўзларидаги “шилт” этиб ўтган сотқин
кўланкани кўрмайманми?..
“Эсингдами, ўзимиз ёққан оташда гоҳ куйиб, гоҳ куйиниб юрган севги мавсумида
фақат иккимизгагина маълум имо-ишоралар бўларди. Масалан, “Соат неча
бўлдийкин?” деб сўраганим, “Бир соатдан кейин кўчада кутаман”, деган маънони
берар, сенинг, “Бугун қайси кун?” деганинг эса кечгача вақтинг бемалоллигини
англатарди. Муҳаббат фақат ошиқ ва маъшуққагина маълум бўлган ана шу имо
луғати билан ширин, ҳаёт айни шундай ўрол-имлари билан завқли…
Бугун эса кўзим орқали ишора бериш имконигина қолганда афсус чекяпманки,
нега ўша кезлари “Кўз тили”ни ҳам луғатимизга киритмаган эканмиз? Нега шунча
йил бирга яшаб нигоҳимдаги ифодани илғай олмайсан?
Худо хайр бергур, анави лаънати соатни тўхтат, жонимни қутқар, деб неча кунки
ёлвораман-а!”

16

Таниш мусича энди жуфти билан келиб, битиктош ҳарфларидек шохчаларга хас
ташлади. Ўз ишларидан хижолат бўлгандай атрофга аланглаб чиқишди-да, “гу-ку-
ку, гу-ку-ку” деб сайраб, ғойиб бўлишди.

17

Бир пайтлар оғир ётган устозини кўргани боргани эсига тушди.
“– Келаверма, дедим-ку сенга! Эркак кишининг кўрпа-тўшак қилиб ётишидан – Мунча ўзингни ундан тортасан? Ё жирканяпсанми? Ўзингни севимли
тоғажонинг-а?
– Мендан кўра сиз яқин эдингиз-ку. Ҳар ҳафта бир кўрмасангиз ичикиб
қолардингиз!
– Ўзи қўнғироқ қилиб чақириб оларди. Нима, мени бошқа ишим йўқмиди?
– Боринг, дадаси, дўхтирлар билан гаплашинг, нима қилиб бўлсаям тузатишсин.
Бу кишидан бошқа ишонган одамимиз йўқ ахир!
– Тузатиш мумкин бўлганда, аллақачон даволашарди. Мансабдаги одам,
пули бор…
– Агар ўлиб-нетиб қолса… бу ёқда Акмалжонни ким…

23

Зағча қанот ёйиб деразага кўкрак берди.

24

“Яна қанча давом этаркин? Худойимниям азоблари турлича келаркан-да. Тан
оғриғини сезишга қувват керак экан. Руҳ қийноғи жондан ўтди”.
Оғочда пишиб етилган ёнғоқ қобиғи дарз кетиб, қорайиб пахта чаноғидай
кўриниш олган. Жон шу панжадаги суякранг ёнғоқдай омонат турибди. Қани энди
бир эпкин урса, қани энди зағча уни илғаб чўқиса ёки мўмин мусичалар устига соч
толасидай хас ташласа…

25

Мусича бир жуфт жиш очди. Қанотлари ёғоч тароқдай, кокил-кокил
сийрак парлари орасидан пушти танаси кўринади. Бечора мурғаккиналар ҳаво
етишмаётгандай сариқ тумшуқларини каппа-каппа очиб, заиф нола қилади.

26

“Ҳозир нечанчи йил? Қайси давр? Кимнинг замони? Мен кимман?
Милён-милярд йил нарида сўнган юлдузлар вақт нисбийлиги боис
кўзимизга бор бўлиб кўринади. Шундай, аллақачон юраги ўлган одамлар
тирикларга ҳалақит бериб дунёни тўлдириб юрибди. Иймонини омон сақлаб,
қалби эсон кетганлар-чи?..”
Кўз олдидан марҳум устози, отаси, онаси, яқинлари аниқ-тиниқ намоён бўлиб
саф-саф ўта бошлади. Уларнинг чеҳраси хотиржам, мулойим, табассумга мойил…
жуда ойдин эди…
“Ё аллақачон ўлиб бўлдиму, руҳ шундай туш кўрармикан?”
Бирдан у сесканди, шундоқ пешанасида бир жуфт болаларга хос оқи оппоқ,
қораси қоп-қора кўзлар ҳуркиб турар, улардан ўзлари каби йирик-йирик ёш
думалаб бўйнига томарди. Қизча унинг суяклари туртиб чиққан заҳил ёноғига
ҳўл юзларини босиб, йиғи аралаш секин пичирлади: “Кетманг, дадажон, кетиб
қолманг… Илтимос…”

ДОВОН

Уюр-уюр тарғил булутлар орасига раҳна тушиб, тирқишлардан ўришдаги
ипакдай нур таралди. Машинанинг пешанасига урилаётган сийрак ёмғирни
изма-из сидираётган автофаррошга иш қолмади, қуруқ ойнадан ғашга тегадиган
ингичка нолакор овоз чиқа бошлади. Шундан кейингина Мели “фаррош”ни
тўхтатди.
– Не гап, да Винчи? Тинчликками ишқилиб? Ҳали телфонда уйқусираб тузук-
қуруқ суриштирмабман ҳам. Ўзиям воҳма қилвординг-да! – Мели рулни маҳкам
чангаллаб, бир қўзғалиб олди-да, савол назари билан қаради.
Қобил:
– Тинчликдир, – деб сўз бошлаб, буғ босган ён ойнани кафти билан артди…
– Акам қўнғироқ қилиб, тезда етиб кел, деди. Бунақа бемаҳал безовта қиладиган
одати йўқ эди. Ҳа, десам, келсанг биласан, дейди. Уйга сиғмай қолдим. Хаёлимга
биринчи сен келдинг, тунов куни ҳафта охирида қишлоққа бир ўтиб келаман,
дегандай бўлувдинг, шу эсимга тушди…


Йўл ўртасига тортилган узуқ-юлуқ оқ чизиқлар бирин-кетин яқинлашиб,
ғилдирак остига шўнғигани каби кун-тун бир маромда липиллаб ўтиб бораверади.
Ҳар куни қандайдир жиддий масалалар ҳал қилинаётгандай, ҳатто оламшумул
ҳодисалар содир бўлаётгандек туюлса-да, кейинча хотирангни сидириб қарасанг,
кўзга илинадиган ҳеч вақо тополмайсан. Ношукурлик бўлмасин, қора қозон
қайнаб турибди-ку дейсан, бир жуфт избосар кўзни қувонтириб, самбитдеккина
бўлиб ўсиб-улғайяпти, касбу кор ҳам нолигулик эмас, рассом бўлиб Лувр ё
Эрмитажда кўрик қилолмасанг ҳам, бундоғроқ тақдимотлар бўп турибди деб
овунасан. Рўйхатнинг бошида бўлмасанг-да, ҳарҳолда, саноқда борсан.
Аммо… Сиёҳдон тубига қуйқадек чўкадиган, қилқаламга илашиб таъбни хира
қиладиган саволлар борки, ҳайдаганинг сари сариқ чувагаридек нақ бошингда
айланаверади. Ҳол буки, кимгадир арзи дил қилай десанг, шарҳ топиш мушкул.
Аслида, сўз ожиз келган жойдан тасвирий санъат бошланади, дейишади. Рассом
ҳам туйғулар суратини чизишга керакли бўёқ танлаёлмай соч чангаллаб қолса-чи?
Икки-уч йил олдин хотинининг “Ҳа, ҳардамхаёлсиз?” деган шубҳакор сўроғига
жавоб бераётиб Қобил бу масаланинг ҳам бир четини кўтарганди, нақд балонинг
тагида қолди: “Чоршанба куни Абдуқодир домлани чақириб бир ўқитворамиз,
балодан ҳазар, кеча-кундуз бўёқ искайвериб миянгиз пўпанак босганга ўхшайди.
Инсон нима учун дунёга келардиймиш… – Шу жойида хотин сочиқни жаҳл
билан дастурхонга ташлади. – Нимага бўларди, Худонинг иродаси, қолаверса,
имтиҳондан ўтгани, бизга ўхшаб қаҳатчилигу қимматчиликда тишни тишга
қўйиб чидагани…”
Бу ёғи ке-етди!


Мели ўзича модернпараст рассом эмасми, ҳаётга эл қатори ёндашгиси
келмасди. Ҳар қандай ютуқни тасодифга йўяр, ҳар бир ижод намунасидан қийтиқ
топарди. Акбар домланинг “у ўз тушларини ҳам инкор кўзойнаги орқали кўриб,
ўян топади”, деган таъбири таниш-билишлар орасида маталга айланиб кетганди.
Қобил Мелининг тумтароқ феълига, ҳатто кесатиқ аралаш “да Винчи” деб аташига ҳам аллақачон кўникиб қолган, дўстининг гап қопини очиб юбормаслик
учун ўзи имкон қадар сукут сақларди.
Мели суҳбатдоши кимлигидан қатъи назар унинг фикри раддига фавқулодда
далиллар топишга уста эди. Бир куни устахонада майи ноб устида Қобил ўз тушкун
кайфиятидан сўз очди: “Инсоният қаёққа қараб кетяпти? Одам нима учун яшайди?”
Мели унга бирпас тарам-тарам кулранг кўзларини тикиб турди-да, “О, май гад!
Ю ар жениус! – деб хитоб қилди ва елкасидан босиб курсига ўтқазаркан, беморга
тушунча бераётган ҳозиқ табибдай изоҳлади. – Сен учун хурсандман, да Ванчи! Бу
глобал саволга етиб келгунча инсон, айниқса, санъаткор қанча ўсиши керак! Демак,
сенда илк руҳий инқироз даври бошланди. Инқироз – инқилоб дегани! Сен рассом
ўлароқ қайта туғиласан. Ҳамма гап шундаки, бу дунёда яшашдан мутлақо маъно
йўқ. Ҳаммаси абсурд! Табриклайман, дўстим, фожианг билан!”


Мактабни битириб, шаҳодатнома олаётганда “Мелиқўзи” исмини машҳур
актёр Мэлл Гибсонга тақлидан “Мэлл” деб ёздирмоқчи бўлгани, отаси
билан акаси ўласи қилиб калтаклаганда ҳам фикридан қайтмагани, аксинча,
паспортидаги ёзувни ўзича “таҳрир” қилгани аввалига ҳамма қатори Қобилнинг
ҳам кулгисини қистатган, кейин эса ўйлай-ўйлай ошнасининг қатъиятига тан
берганди. Ўша “сариқтумшуқ” пайтидаёқ Мелиқўзи қолипларни бузган, эскича
қарашларга қарши ўзига хос исён кўтарган экан-да. Бунақа воқеа ҳангоматалаб
ҳамқишлоқларнинг эсидан чиқармиди? Қойил қоладигани шуки, ҳали ҳануз бу
воқеани аския қиладиган қитмир таниш-билишларнинг кинояли табассум билан
“Қалайсиз, Мелиқўзи?” деган илмоқларига жавобан у бош бармоғини ўйнатиб
“Мэлл – велл! Қўзини сиздан сўраймиз”, деб “михлаб” қўярди.


Ростан ҳам руҳий инқирози бор, шекилли. Негадир Қобилнинг назарида
кундан-кун ҳаётдан файз кетиб, бутун борлиқ график суратга ўхшаб бораётгандай.
Санъат савдо-суд қисти-бастида сийқалашиб, фақат ялтир-юлтир, олди-қочди,
шов-шувга уйқашиб кетяпти чоғи. Яна бир гап. Бир гапки, ўйласанг дилинг,
айтсанг тилинг куяди: авваллари сурат ишлаган пайтлари қаҳрамонининг ички
дунёси, сийрати балқиб турарди. Ҳозир одамларнинг қиёфасини топиш қийин
бўляпти. Тўғри, ҳар кимнинг қош-киприги, лаб-лунжи, манглай-ияги бошқалардан
ажралиб туради, аммо кўз қараши… нигоҳи… Олимлар далолат қилишича, қирқ
ёшдан кейин одамда таъм сезиш ҳиссиёти кескин пасаяркан. Эҳтимол, кўнгил
оламига киролмай қолганингга сабаб юрагинг семириб кетганидир… балки сен
ўзинг эскираётгандирсан…
Мели қисқа тормоз босиб, хаёлга чўмган Қобилни бирдан ҳушёр торттирди.
– Ухлама, дунёни уйғотгувчи зот! – деб ўз қилиғи ва гапидан завқланиб
қиҳ-қиҳлаб кулди-ю, ҳамроҳи билан битта хаёлни суриб келаётгандай
давом этди. – Санъат ҳалок этилди! Энди фақат олғирлар ва товламачилар
гуллаб-яшнайди. Айтганча, уч дақиқада қойилмақом сурат ишлайдиган
усталар ҳақида эшитдингми? Расм эмас, портрет оладиган фотоаппаратлар
тўғрисида-чи? Ҳа, да Винчи, айниқса, сенинг ҳолингга вой! Умуман олганда,
қайси салафинг тараллабедод яшаган? Адашингми? Рембрандми? Ё Рафаэль?
Бари очликдан ўлган. Буюк даҳоларга қисмат шу. Сенга ҳам шундай ўлим
тилайман!
– Ҳар қайси замонда одам ҳар хил хор бўлади, – деди Қобил ўйчан. –
Сураткашликни ташлай десанг, энди кеч, қолаверса, хумори бор. Яна, бу ёқда
қанча кўз қараб турибди. Шогирдлар, оила, маҳалла-кўй…
– Шет! Худо урган халқмиз-да! Бировларнинг фикри бирламчи! Ўшангга қараб
оёқ оламиз, оёқ узатамиз. Ўзимизни, кўнглимизни ўйламаймиз. Оташпараст шоир
Мушфиқ Даврон айтганидай, “Кўнглимнинг лабида жигарим қурсоқ”, – деди-ю,
машинани қўққис ўнгга олиб тўхтатди. Қобилнинг “Оташпарастми, оташнафасми?”
сўроғи белидан узилди. Мели автони тисараркан, ўзига ўзи гапираётгандай: – Тонг
саҳарлаб шунча жасади билан арава пойлаб турибди бечара, йўлимиз бир бўлса,
обкетайлик, ҳарна… – деб ғудранди.
Йўловчи орқа эшикни очиб, пишқирганча ўтираркан: “Яхшимисизлар,
акалар? – деб эшикни ёпди-да, – Резаксойда тушиб қоламан”, деб изоҳ берди.
Бир чақиримгача ҳеч ким миқ этмади.
Боши ўнг томонга оғган йўловчи бир маромда пишиллай бошлагач:
– Полвон акамиз пича толиққан кўринадилар. Шунча гўштни кўтариб юриш
ҳам бир масала, – деди Мели мийиғида кулиб.
Унга жавобан орқадан хириллаган овоз эшитилди:
– Акалар, сўл кўзимиз ухласа, соғи уйғоқ. Шу келишда мусофирчиликдан
қайтяпмиз. Уй қилай, тўй қилай, одамдай яшай деб бировнинг юртида беш йил
эшшакдай ишладик.
– Гавдангизни кўрган одам беш йил боғлаб боқишиптими деб ўйлайди, –
Қобилга кўзини қисиб қўйди Мели.
– Э-е, акалар, бир тери ичида қўчқор неча семириб неча озади. Биз ўзи
полвон уруғмиз. Сув ичсак ҳам эт бўлади. Кетаётганимизда кўрмагансиз-да, тенг
ярмимизни ташлаб келяпмиз.
– Нима иш қилдингиз? – деб қизиқсинди Қобил.
– Ўрмонда дарахт кесдик, юк мошин миндик, балиқ қоқладик… Хуллас,
қилмаган ишимиз, кўрмаган кунимиз қолмади.
– Соққа калиш бўп кетгандир? – Мели янги таниши гапни тушунмаганлигини
англаб, қайта сўради, – пулни тагида қолгандирсиз? Емай-ичмай…
– Топиш-тутиш у ерларда ўзингизга боғлиқ. Яширмаймиз, яхши топдик… – полвон
чакмонини инқиллаб-синқиллаб ечдию буклаб тирсаклаб олди. – Шайтонни бети
қурсин, уйга жўнатсак хотин чирт-пирт қилиб баракасини учиради, деб этикни
қўнжига ураверибмиз. Йўқ, уйгаям кун ўтарга ойда юз-икки юз жўнатиб
турганмиз. Ўзимизни оғзимизни тикиб, нафсимизни қорнига муштлаб, бир уй
солайликки, қўшнилар эшигимиздан дўпписини бошига босиб ўтадиган бўлсин,
деб анча-мунча жамғариб қўювдик.
Полвоннинг оҳангидан “латта ҳиди”ни илғаб, Қобил орқага ўгирилди.
– Охирги хўжайинимиз билан яхши чиқишиб қолувдик, у, ке, пулингни
банкдан жўнатайлик, ишончли бўлади, деса, банк излаб Тошкентингга қатнаб
юрамизми дебман. Хуллас, ўзбекчилик-да, пулни сувқоғозга ўраб, белбоғни қатига
солиб боғлаб олдик. Сариоғочда автобусдан тушганимиздаям белимизда эди.
Учқаҳрамонга етиб, қўлдаги жомадонларни назардан ўтказиб мундоқ қарасак,
белбоғ йўқ! Билдирмай кесиб, суғуриб обкетибди ҳароми! – полвон чакмонини
кўтариб, йиртиқдан панжасини ўтказиб кўрсатди. – Мана, мана!
Мели кулгисини яшириш учун пастки лабини тишлаб, рулга кўксини берди.
Қобил худди ўзи айбдордай ноқулай аҳволда қолди:
– Яхши, каззобни тиғи танангизга етмабди, – деди гап тополмай.
– Ундан кўра ўзимизни сўйса яхшийди, – бирдан полвоннинг овози бузилди. – Шунча
пул-а? Буюрмаса қийин экан. Бўлмаса, бари пешана теримиз эди. Ўғрилик қилганимиз
йўқ, ҳаммасини ҳалол топувдик. Ким билади…
– Кейин нима бўлди, мелисага арз қилмадингизми? – деди Қобил полвоннинг
юзига қарашга ботинмай.
– Ўша жойдаги валламатлардан бирига дод солсак, “Автобуснинг рақами,
ранги қанақайди? Тезда бориб ҳайдовчининг ёқасидан ол, ўшанинг ўзи ўғрига
шерик”, деди. Жомадонни омонат қолдириб, ортимизга ғизза қайтдик. Борсак,
автобус аллақачон чегарадан ўтиб кетган экан. Халлослаб Учқаҳрамонга қайтсак,
жомадонлар ҳам, ҳалиги валламат ҳам йўқ. Камар таққанлардан суриштирсак,
биз унақа одамни билмаймиз, деб турибди. Ўғрини қароқчи урди деган гап бору!
– Йўқ, бу ўринда ўғри урганини қароқчи талабди дейилади, – деб ўзининг
топағонлигидан яйраб кулди Мели.
Яна орага ноқулай жимлик чўкди.
– Жомадонда нима бор эди? – сўради Мели ўнг томонга ярим қайрилиб.
– Шу… бола-чақа, хотин-халажга совға-салом дегандай… Ўзимизни кийим-
кечак… Йўлда кетяпмиз, акалар, йўл жойнамоздай гап, қани, қўл очинглар, илоё
омин, топган-тутганимиз ўғри-қароқчиларнинг ўлимтигига буюрсин! Омин,
Оллоҳу акбар!
Мели бир қўллаб юзига фотиҳа тортди.
– Жон омон бўлса… – таскин бермоқчи бўлди Қобил.
– Ҳа, шунисига ҳам шукур, – полвоннинг овози тетиклашгандек туюлди.


– Қизиқ одатларимиз бор-да, – деди Мели кўзгудан полвонга қараб, – ўша
жойларда тирикчилик соз экан, шароит ҳам қишлоғингиздан кўра беҳроқдир, маза
қилиб айшингизни суриб юравермайсизми? Қобил, ўртоқ, ўзбекчилик деганингга
беш кетаман-да! Дунё торайиб боряпти, икки дунё бир қадам бўп қолди. Хабаринг
бор, менам Торантони кўзлаб турибман. Виза ҳал бўлиши билан “сураман”. Одам
қаерда яхши яшаса, бўлди-да. Йўқ, ўзбегим албатта қишлоғига қайтиши керак,
хўжакўрсинга данғиллама қаср қуриши керак, газ йўқ, чироқ йўқ, тўй қилиб ном
чиқариши керак. Тағин кўнгилга олманг, полвон ака, бу ҳаммамизга тегишли гап.
– И-е, сумак кўрмаган болага ўхшайсиз-а, тақсир! Ўзбек уйим-жойим дейди,
рўзғор дейди. Агар қарзга ботиб тўй қилмаса, ким ўзарга уй солмаса, унда нима
учун яшайди? Бировларга ўхшаб, – полвон пишиллаб бармоқларини бирин-кетин
пешанаси, елкалари ва қорнига тегизиб чиқди, – бош омон бўлса, икки қўлим
топгани қорнимники, деб ўтиб кетаверайликми?
Йўловчиларнинг бесамар баҳсидан асабийлашгандек кўлик бирдан силкиниб,
қалтирай бошлади. Мели “Шет! Шет!” деб ранги ўчганча тезликни пасайтириб,
амал-тақал тўхтатиб олди.
– Орқа ўнг балон қўйворди, лопиллаганидан маълум, – полвон машинадан
тушди-да, чакмонини кийди.
– Ўб-ба! Чатақ бўлдию! Запаскаям тешик эди, – тиришди Мели ғилдиракни тепиб.
– Кўтаргич борми ишқилиб? – деди полвон чўнқайиб ўтираркан. – Бокиси йўқ,
Тангатопдида ямоқчилар бор. Ров бориб, яматиб келамиз.
Ғилдирак ечилди, полвоннинг қистови билан захира баллонни ҳам қўшиб,
йўлнинг қарши тарафига ўтишди. Мели Қобилга сохта илжайиб:
– Жўра, ёнимда майдам йўғакан, – деди чўнтакларини силаб. Кейин пулни
олатуриб, – узоққа кетиб қолма, дамкратдан ҳам айрилиб қолмайлик, – деб
пультни босиб эшикларни қулфлади-да, полвоннинг орқасидан чопди.


Эҳ-ҳе, бу йўл Қобил учун қанчалар қадрдон, нақадар азиз! Талабалик даври
раҳматли ота-онасини соғиниб кунчиқарга неча бор шошиб ўтган, ошиқлик кезлари
кунботарга ошиқиб талпинган… Шумхабарлар гирдобида кўзёшлари ёқасини ҳўл
қилганча бош эгиб довон ошган, тўй-тўйчиқ завқида соатига бетоқат қараб не-не
ҳайдовчини хуноб қилган. Қанча-қанча дўсту жўралар билан супадай харсангларга
газет тўшаб, алёрлар айтган… Лекин довоннинг мана шу – энг тик жойига етганда
кўнглини доим аллақандай орзиқиш, қандайдир илиқ мунг чулғаб оларди. Ёшлигида
бу чўққи қишлоқ билан шаҳар ўртасидаги чегара нуқтаси бўлиб туюлган, у томон оғса,
қишлоғидан, ота-онасидан, жигарларидан узоқлашади, бу томон инса, шаҳридан,
оиласидан, бола-чақасидан йироқ тушади. Кейинги пайтларда эса довонтепа худди
умрининг тимсолидек, гўё авж нуқтасига етиб, энди тубанга юз тутадигандек
кўринарди. “Тепага қувалаб чиқасан, пастга думалаб тушасан”.
Ёмғир бу ерда яхшигина қуйган шекилли, йўл четидаги нишаблик бўтана лойқага
тўлган, ҳаводан уйғонаётган тупроқнинг ҳиди анқир, феруза осмонга сочилаётган
қуёш нурларини бармоқ билан ушлаш мумкиндек туюларди. Қобил кўксини
тўлдириб ҳаво оларкан, қаршисидаги тепаликда чала-ярим гуллаган олчаларга, зов
ёқасидаги дўлана чангалида омонатгина турган тошдеворга қаради. “Бир ғайрат
қилиб ўша ерга чиқсами! Ўнгир тепасидан тўрт тарафга бир кўз ташласами?”
Ўн дақиқалардан сўнг Қобил тарашланган тош зиналарни босиб ўша кулба
ёнига ҳарсиллаганча чиқиб олдию бош кўтарар-кўтармас бировнинг нигоҳини
ҳис қилди.


Йўлга терс тикланган айвонда жунрўмол ўраган аёл бош эгиб ўтарар, ёнида
кўк нимча кийган уч-тўрт яшар ғўжалоқ болакай сопол пиёладаги сумалакка нон
ботирарди. Йўсин босган сўри ёнида қора чопонли жиккаккина чол ўсиқ ва сийрак
қошлари тагидан тийрак кўзларини қўшоғиз милтиқдай Қобилга ўқталиб турибди.
– Келинг, хўжайин, – деди чол ҳушламай. – Сизгаям айтадиган гапим ўша,
кўзим тирик экан, уй бузилмайди!
Аёл боласини қучоғига тортиб “пиқ” этиб йиғлаб юборди.
Қобил қандайдир оилавий кўнгилхонлик устидан чиқиб қолганини тушуниб,
“Узр” деди-да, қайрилиб қуйи зинага оёқ қўйди. Чол бир лаҳза тараддудланиб,
илдам кела солиб ғўдириш панжаси билан Қобилнинг билагидан тутди:
– Сени туманбошилардан деб ўйлабман, қўноқ!


Аёл ўғлини етаклаб тошдевор ортига ўтиб кетди. Чолнинг қистови билан
Қобил лиқилдоқ сўрининг четига сон ташлаб ўтирди. Ўтириши билан димоғига
тоғ гиёҳларининг қоришиқ ўткир ҳиди урилди. Чол узатган чойни олаётиб Қобил:
“Кўрмайсизми, отахон, шу ерга келганда ғилдирагимизни дами чиқиб ўтирибди”,
деди ўзини оқлаётгандай. Мезбон бу гапга парво ҳам қилмади: ҳасратини тўккани
одам тополмай турган эканми ё тешик қулоқни ғанимат билдими, чипор соқолини
селкиллатиб дардини бирпасда дастурхон қилди қўйди:
– Пўримлигингни кўриб сени бошқа одам деб ўйлабман, айна, кечириб қўясан.
Бир ҳафтадан бери можаро, нима дейсан, шу чолдевор бировни кўзидан чиқиб хатга
тушганмиш. Текислаб, ўрнига бир бало қурармиш. Ўйлаб кўр, айна, чингилинггина
бўлсаям шу олачиқда ота-буваларим киндиги кесилган. Етти бувам эмчи, ўтчи
ўтган. Ўтчи – деганим гиёҳ билан даволайдиган табиб-да. Шундай тепамизда
Бурган яйлови. Айнажон, ўтрик сўзласам ўтга тушай, ҳамма дардингга давони
ўшейдан топасан. Турпоғиям малҳам. Мен қандайлар бовримни узиб ташлаб
кетаман биерларни? Тошлоққа кўчирармиш. Мен унда қайтиб томир отаман?
Айвонга туташ уйнинг даҳлиз деразаси тарақлаб очилдию чап кўзининг жияги
осилган мўғулбашара пайдо бўлди:
– Э-э, ота, кўринган кимга ғингшийверар экан-да! Ким ўзи бу, оти нима,
сўрамай-нетмай ҳиқиллаб ўтирибсиз. Айтиб туриппан, дод-войдан фойда йўқ.
Қандай одамсиз ўзи? Сари чақа бермасдан каталагингизни бузворса, қайга
борасиз? Давлат минан ўйнашиб бўлами?!
Чол у томонга қараб ҳам қўймади.
– Нимага энди худди меникини бузиш давлатга зарил бўп қолди? Бу уй кимни
кетига хода уряпти? Товни этагида бўлса, йўлга халал бермаса…
Чол дераза томон қайрилиб улгурмасидан эшик шаҳд билан очилдию, ҳалиги
киши остонада хўроздай ҳурпайиб дағдағани давом эттирди.
– Ўв, чол, – деди у паст овозда ўшқириб, – мен нима деяпман?! Бу бостирмангиз
бир тийинга қиммат! Фақат тирсакда жойлашгани учун ишқибоз бўп туришибди.
Тўрт хонали уйи билан саккиз таноб ер берса, отни калласидай товон пули тўласа,
чиптангизга ютуқ чиқиб турибди-ку, чол!
Қобил ўта тиғиз, таранг асабият ичида қолди. Унинг қўзғалмоқчи бўлганини
пайқадими, чол яна шоша-пиша сўз қотди:
– Айна қўноқ, мана шу уйдан, – боши билан ичкарига ишора қилди у, – энам
чин дунёга чиқарилган. Отамни отаси, эналаримниям ияги шетда танғилган.
Қара, қизимам, манов куёвимам менга қарши. Буларга барибир. Тоғ нима, тошлоқ
нима?!
– Нима?! – ўқ еган айиқдай ўкирди куёв, – қарши?! – У эшикни зарда билан
ёпганди, дераза кесакисидаги кунгабоқар косасидай ариуя узилиб оёғостига
тушди. Уйқуси бузилганидан дарғазаб ола арилар оёқчаларини осилтирганча
инлари атрофида ер бағирлаб айланиб қолди.


Тошдевор ортидан аёл кишининг жаврагани, боланинг чириллагани эшитилди.
Зум ўтмай куёв болакайни бўйнидан кучукваччадай кўтариб келиб сўрига
ташлади.
– Манавиларни ўйланг каттота бўп! Буларгаям уй керак, ўчоқ керак! – куёв
қўлларини пахса қилганча Қобилга қараб тупук сачрата кетди. – Акаммисиз,
укаммисиз, билмайман, замонниям ўйлаш керак-да! Ҳозир Худоёрхонни
давримас-ку гиёҳ териб кун кўрадиган. Ҳаммаёқ дорихона бўлса. Кимга керак
манави қангсиган сассиқкапалар? – у айвон тўсинларига боғлам-боғлам осилган
гиёҳларга қўл ирғади. Қобил улар орасидан кийикўт, қирқбўғин, мойчечак ва
қариқизни таниди холос.
Чол гўё куёвининг суронини пайқамаётгандек қийиқ кўзларини қисиб, қўнғир
қоялар пойида кўзгудек нур отиб ўйнаётган Четсув кўлига термилганча ўтирарди.
Куёв Қобилга муроса оҳангида:
Оқшомгача шу тахлит гурунглашиб ўтиришди. Ниҳоят Қобилнинг сабри
шокосадан тошди: “Нима гап эди ўзи, ака?”
– Шаҳарга қачон қайтасан? – саволга савол билан жавоб қайтарди ака
хижолатомуз илжайиб.
Шу тариқа саҳармардонда мозорбошига чиқиб ота-она ҳаққига тиловат қилиб
қайтишаётганда ҳам чақириқ сабаби айтилмади. Қобил энди жиддийроқ сўроққа
тутмоқчийди, бирдан аканинг чеҳраси ёришиб:
– Индинга синфдошинг Азим қиз чиқаряпти, наҳорги ошини еб кетарсан.
Сенга қўнғироқ қилиб тушолмабди, ростми-ёлғонми. Келганингни ундан-бундан
эшитади, кептию тўйни ташлаб кетибди деб ўлгунча мижғовланиб юради.
Қолаверса, маҳалла-кўй, ҳарна этагимизнинг бир учи, – деди пешанасини уқалаб.
– Шунга чақирганмидингиз?
– Шунгаям… Менга қара, ростми-ёлғонми, ўзинг айтгандай, эркин ижодкор
бўлсанг, жиловингни тортадиган одам йўқ, “катта хўжайин”дан рухсат олсанг
бўлди-да…
Қобил уйга сим қоқиб, хотинини амаллаб тинчитди.
Мелини ҳам кўндириш қийин кечмади. Аввалига у: “Менга нима дейилганди, лафз
борми сизда, жаноб? – деб аканинг ёнида намойишкорона дўқлади, сўнг тўнғиллай-
тўнғиллай машинасига ўтирди, – мен билмайман, қайтишгаям ёғ қуйиб берасан”.
Бир ҳисобдан тўй чиқиб қолгани яхши бўлган экан: қанча эски қадрдонларни
кўрди, синфдошлари билан кўнгил ёзиб чақчақлашди. Уларнинг таниш, лекин
турмуш ташвишлари тўр ташлаб узоқлаштирган қиёфаларига син солиб, имкон
қадар ҳар бир ифодани, ҳар бир доғни, ҳар бир ажинни эслаб қолишга уринди.
Қишлоқчилик-да, қоғоз-килк олиб “Тўхтаб тур, ўртоқ, расмингни чизволай”,
дейиш жудаям ноқулай. Ҳарҳолда, Қобил бундай муносабатга ўзини ўргатолмаган.


Болалиги ўтган кўчалар торайиб, уйлар пастқам тортгандай, одамлар
мунғайиб қолгандай…


Баҳор – ҳамма жойда байрам. Лекин ҳар гўшанинг кўклами ўзига хос, ўзича
завқли бўлади. Жийдалининг мовий шамоллари буралиб-буралиб қўйнига
кирганда олислиги бугун ҳис қилинган болаликнинг беғубор ва жўшқин туйғулари
билан ачомлашгандек тўлқинланди. Димоғига ағдарилган тупроқ, ниш отган
майса-гиёҳлар бўйи урилиб, онасининг этагидан тутиб дала шийпонига бораётган
маҳалига бир лаҳза қайтгандай бўлди. Баҳор ҳавоси юзига этак уриб, нафасини
қайтарди, ўпкасини кенгайтирди, юрагини юмшатди, кўзларини ачитди.
Аммо бу инжа туйғулар акаси билан хайрлашаётганда эпкин кўтарган бодом
гулларидай сочилди-кетди.
– Сен аввал ҳам ўз оғзинг билан айтгансан, бу ҳовли, – ширакайф бўлиб
дадил тортган акаси ияги билан ҳовлига ярим доира чизди, – сизники дегансан,
омалекин, қоғозда ҳалигача сени номингда экан. Ке, шуни тўғрилаб қўяйлик.
Эрта-индин хатлов бўлармиш, ростми, ёлғонми… – ака худди айтаётган сўзлари
ёзиб қўйилгандай қоғоздан кўз узмасди. – Хотининг ҳам овсинига илло-билло
қишлоққа қайтмаймиз, деганмиш, ростми-ёлғонми… Манави ерига қўл қўйсанг,
бас. Қонун-қоидасини ўзим келиштираман, биласан, қайноғам нотарус. Мабодо,
битта-яримтаси қўнғироқ қилиб ҳовлини акангизга сотдингизми деса, тасдиқлаб
турсанг бўлди…

– Жўра, манавинақа бачажишлардан яна учтаси ижара уйда ўтирибди.
Каттамизни бўйи шифтга етиб қолган. Нима, уни толни тагида уйлантираманми?
Роса пишиб, ер тепиб турибди. Шу кетишда эрта-индин арқонини узиб кетади.
Болани қўлтиғидан олиб, ўзига тортаётган аёл тўсатдан ловуллаб берди:
– Айб кимда? Қўлингиздан келмаган ишга бурнингизни суқиб, бизнес-мизнес
деб судхўрдан қарз кўтармаганингизда ўзингизни уйингизда тўй қилардингиз!
Қачонгача бировнинг таҳоратига… – гапнинг давоми йиғига аралашиб кетди. –
Жонимдан тўйдим! Кўчада юргилигим қолмади!
Қобил ичида “Оббо, ана энди қиёмат қўпади”, деб турганди, негадир куёв
бўшашиброқ сўлиш олиб, “ҳ-ҳе-е” деганча хўрсиниб қўяқолди.
Пастдан узун-қисқа бетоқат сигнал эшитилди.


– Тангатопдида бодом гул тўкяпти-ю, бу ёқда қор лопиллашини қара, – деди
Қобил ўзига ўзи сўзлаётгандай.
Мели чап томонда йўлбарсдай ястанган ола-була адирликка қош кўтариб
ишора қилди:
– Уёқда қуёш чарақлаб ётибди…
– Қор уриб турганда офтоб чиқса, бўри болалади дейди эскилар, – полвон
Мелининг елкасига чап кафтини қўйди. – Сой бўйида тўхтаб ўтасиз, шўпир ака.
Полвон қўл ташлаб хўшлашди. Мели йўл ёқасида бош эгиб турган полвонга
илжайганча ияк қоқиб олгач: “Бундоғ одамга ўхшаб манзират қилишниям
билмайди булар. “Бўри болалади”миш… Агар бўрининг туғиши қорга боғлиқ
бўлса, дунёни жондор босиб кетмасмиди?” деб ижирғанди.
Қобил гап қўшмади.


“ – Да Винчи, сен билан менинг омадимиз шундаки, биз санъатнинг тасвир
усталаримиз. Шоир-поирларингга таржимон керак. Ёзувчиларингниям бозори
касод. Бизнинг асарларимиз тилмочсиз ҳам ўзи гапиради. Арабми, жуҳудми ё
фарангими, ишқилиб, кўзи кўрса бўлди. Биласану, мени уёқларда мухлисларим
кўп. Жа султонлардай бўлмасаям, хонлардай яшайман. Бориб ўрнашиб олай,
сениям чақирволаман. Агар набодосига расмларинг ўтмай қолса, татуировка
уриб ҳам кунинг ўтаверади. Вей, одам дунёга бир марта келади. Ўзимиз учун ҳам
яшайлик, да Винчи…”


Қишлоққа пешин маҳали кириб келишди. Ака қанча қистасаям, Мели: “Бир
муттаҳамдан оларим бор эди, бориб ёқасидан бўғай”, деб ўз маҳалласига жўнаб кетди.


Ака одатига кўра аввал қишлоқдаги ҳаёт тобора оғирлашиб бораётганидан, ер
кундан-кун захлаб кетаётганидан гап очди:
– Ўтган жума Қурбон бувани қўйгани лаҳад ковлаётсак, икки кетмондан кейин
сув чиқиб турибди. Энди майитни ерга ётқизиб, атрофига гувала билан даҳма
урамиз шекилли, – деди у қорни бураб оғриётган одамдай афтини буриштириб.
Қобилнинг: “Ёшлигимизда “Дарвешона” бўларди, ҳамма мозорбувага чиқиб
зовур қазарди. Ўшандаям ер зах бўлган экан-да”, деган гапига қўл қоқиб, “Э,
бефойда”, деб қўяқолди.
Аканинг айтганлари – ҳаммаси бор гап: Қобил кенжа ўғил бўлгани учун
таомилга кўра ота ҳовли уники ҳисобланса-да, бу уйни у мулким деб билмасди.
Ота ҳовли ҳамма фарзандларга бирдек ватан деб ўйлар, худди ой ёки қуёш каби
дахлсиз туюлар, эгалик ҳаққининг расмият томонини хаёлига келтирмаган эди.
Ўзбекчиликда кўнгилдан ўтадиган, аммо тилга чиқиши мушкул бўлган ҳиссиётлар
кўп-ку… Агар ерга тушиб, ақл кўзи билан қаралса, айтайлик, Мелининг қаричи
билан ўлчанса, бу ерда ҳеч бир ўйлаб ўтирадиган масаланинг ўзи йўқ. Лекин
барибир… шу сонияда… отаси одамдай тутиб гаплашиб-дашном бериб хомток
қиладиган ток тагида, онаси кенг-кенг олиб супурадиган ҳовли саҳнида туриб
ич-ичидан, жигарининг тагиданми бир парча эт узилгандай бўлди. Қоғозга қўл
қўйиб, акасига узатаркан, пешанасига совуқ тер чиқди. У ҳеч нарсадан умидвор
бўлмаса-да, биргина имзо, бир парча қоғоз уни англамсиз имтиёздан маҳрум
қилгандай, устидан ҳукм чиқаргандай туюлди.


Такси жилди. Қобил бир қалқиб, суянчиққа елка бераркан, тинкаси
қуриётганини ҳис қилди. Назарида, кўзлари киртайиб ичига ботаётгандек…
мункайиб бораётгандек, кийимлари шалвираб, ўнгиб кетаётгандек туюлди.
Лип-лип алмашаётган манзараларни авто ойнасидан беҳафсала ўтказиб
бораркан, довоннинг Четсувга туташ таниш манзилига етганда бир сесканди,
ойнани тушириб, бош чиқариб ортга қарадию, силтаниб ўзини ўриндиққа
ташлади. Боши ғувиллаб, томоғи қуриди. Йўлдошларнинг гап-сўзлари бўғиқ
жаранглаб, аста-секин лапанглаб келар, гўё у товушларни сув тагида туриб
эшитаётгандай эди.
Қобил яна бир бор секин ортга қайрилиб қаради. Таниш тепаликда қиррадор
баҳайбат қорамтир шиша қиялаб турар, кўндаланг тортилган иланг-биланг
ҳарфлар ёниб-ўчарди: “Coca-Cola”.
2001-2019

Иқбол МИРЗО Ўзбекистон халқ шоири. 1967 йилда туғилган. “Юракнинг
шакли”, “Кўнгил”, “Сени соғинаман”, “Мени эслайсанми”, “Танланган шеърлар”,
“Қўшиқларим”, “Сени бугун кўрмасам бўлмас”, “Агар жаннат кўкда бўлса” каби
шеърий китоблари ва “Зарб” деб номланган қиссаси нашрдан чиққан.

«Шарқ юлдузи» журналининг 2019, 04 сонидан олинди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *