Раҳмон ҚЎЧҚОР


ИСТЕЪДОД ИСТЕҲЗОСИ


XIX аср рус адабиёти инсониятнинг бадиий, фалсафий, эстетик ва ахлоқий тараққиётида жуда катта силжиш ясаган ҳодиса сифатида тан олинади, ҳалиҳамон ўрганилади. Пушкин ва Лермонтовдан илҳом олган Гоголь, Некрасов, Толстой, Достоевский, Тургенев, Чернишевский, Добролюбов, Белинский,Салтыков-Щъедрин, Чехов сингари ўнлаб истеъдодлар инсон аталмиш мавжудот руҳиятига реалистик тафаккур нуқтаи назаридан теран назар ташлаб, унингнақадар мураккаб ва чигал, охиригача англаш мумкин бўлмаган абадий муаммо эканига қайта-қайта иқрор бўлишди.Бизнинг миллий адабиётимиз кўламида оладиган бўлсак, XX асрнинг иккинчи ярмидан жиддий сифат ўзгаришини бошдан кечирган бадиий тафаккур ЭркинВоҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи ва Омон Матжондан куч олиб, асрнинг 70-йилларида бир гуруҳ истеъдодларни майдонга келтирди. Бу авлод вакиллариниҳозир номма-ном санашдан тийилиб, улар орасида Мурод Муҳаммад Дўстнинг айрича ўрни бўлганини эслатамиз, холос. Унинг иншо услуби – ёзиш манераси наЭркин Аъзам ва на Тоғай Муродникига ўхшар, мана шу табиий ўзгачалиги туфайли, номи тилга олинган ижодкор дўстлари билан бирга улар, бугун кўпчиликнингқулоғига ғалати эшитиладиган натижага – миллионлаб (!) ўқувчи-мухлисларига эга бўлишди. (Биргина “Лолазор” романининг 1988 йилдаги нашри 60 минг нусхадачоп этилиб, бир ойга қолар-қолмас сотилиб кетганди.)Албатта, адабиётнинг сифат кўрсаткичлари бир жиҳатдан ижтимоий-сиёсий муҳитга, тузумлар табиатига боғлиқдир. Адабий асарнинг нафақат маъновий, балки ҳатто шаклий тузилишига ҳам ижодкорни ўраб турган муҳит таъсир этиши-да бор гап. Агар инглиз адабиётидаги реалистик аниқлик, бадиий ўлчамларнинг меъёрлашгани инглиз консерватизмидан дарак берса, Маркес, Кортасар, Карпентьер асарларидаги стихия, ёқимли ва жозибали бошбошдоқлик Лотин Америкаси муҳитининг инъикоси бўлиб дунёга келади.Шу жиҳатдан олиб қараганда, кўҳна Шарқ маданиятининг бир бўлаги бўлмиш ўзбек адабиёти ўзининг минг йиллик тарихида мумтоз анъаналарни, абадий қадриятларни, бадиий санъату шаклларнинг гўзал намуналарини яратиб улгурган. Бугунги шароитда ҳам, табиийки, шу анъаналар ижоднинг ўқ томирини, асосини ташкил этади. Лекин адабиёт доимий ҳаракатда, ўсиб-ўзгаришдагина тирик. Инсон руҳининг жилваларини маълум бир саноққа, қолипга солиб бўлмаслиги ижодкорни ҳар бир янги асарида қандайдир кутилмаганликка, илгари синалмаган йўлларни кашф этишга мажбурлайди. Зеро, миллий, даврий ёхуд сиёсий-мафкуравий биқиқлик ижоднинг ашаддий кушандасидир. Ҳам диний, ҳам дунёвий нуқтаи назардан миллаттушунчаси нисбий тушунча бўлиб, миллий адабиётнинг умумбашарий моҳияти шу нисбийликни нечоғлик англаб етгани билан белгиланади. Ёлғиз миллий шаклнингўзи миллий руҳни ифода этмоқ учун мутлақо етарли эмас. Ёлғиз миллий руҳнинг ифода этилиши ҳам мукаммал санъат яралди, демоққа изн бермайди. Битта асар, агар у чинакам истеъдод маҳсули бўлса, жамиятга минглаб, миллионлабхил таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай таъсир ранг-баранглигини келтириб чиқарадиган омиллар эса ниҳоятда кўп. Уларнинг энг муҳимларини эслаб ўтиш мумкин: жамиятнинг маданий, маърифий ва эстетик ҳолати; шахснинг ўз ижтимоий мавқеини англаб етишқуввати, интеллектуал даражаси; даврнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, эстетик талаб-истаклари, ижтимоий сиёсатни бошқарувчи доминант кучларнинг аслмақсад-муддаолари ва бошқа омиллар.Демак, бир ҳақиқатни ёддан чиқармаслик керак: бадиий асардан ким нимани изласа, шуни топади.Бунинг исботи учун бир ҳаётий эпизодни келтиришим мумкин. 1982 йил, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетининг биринчи курсида ўқиймиз.Машҳур 85-ётоқхонанинг кўримсизгина залида Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Ёшлик”да босилган “Галатепага қайтиш” қиссаси муаллиф иштирокида қизғинмуҳокама қилиняпти. Домлалар ва талабалар бири қўйиб, бири олиб асарнинг турфа эпизодлари мисолида ўз фикр-қарашларини тўкиб солишяпти. Шунда шаҳарда туғилиб ўсган, ҳали ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурмаган, эстетик диди ҳам ўзи сингари навниҳол бир қизимиз кўзойнаги остидан самимий боққан кўзларини порпиратиб сўзлаб қолди:– Мен қиссадаги бир эпизодга умуман қаршиман, так ведь нельзя! Ҳалиги эпизод-чи: Ғайбаровнинг онаси турмага қамалган эрини кўргани бир талай боласи билан шаҳарга келади. Совуқ қотишиб, бир кафега киришади. Шунда онанинг қўлидаги кенжа бола кафенинг стулларидан бирини… ну… как сказать?… испачкает! Буни кўрган кафедаги уборщица хотин қишлоқлик аёлни стулни тозалашга мажбур қилади. И… ўша она стулни янги рўмоли билан артиб тозалайди… Адабиёт, ўртоқлар, биринчи навбатда, эстетика – гўзаллик дегани. Ҳозир айтган эпизоднинг нимаси гўзал? Менимча, ёзувчи уни қайта кўриб чиқиши, ўзгартириши керак… Бу синглимизга жавобан камина ҳам ўз фикр-мулоҳазамни билдирган эдимки,ҳозир уни такрорлаб ўтиришга ҳожат йўқ – дидли китобхон қиссанинг қайси эпизоди устида гап бораётгани, унинг асл моҳияти ва аҳамиятини теран ҳис қилишига ишончим катта.Масаланинг яна бир жиҳатига эътибор керак: адабиёт ва санъатга маълум бир ижтимоий-сиёсий воқелик, ўзгариш призмаси орқали қараш, шу воқелик ёхуд мафкура мезонларидан келиб чиқиб баҳо бериш ҳам унинг (санъатнинг!) моҳиятини очиш йўлига онгли тарзда қўйилган дастлабки тўсиқ ҳисобланади. Мустабид тузум йўл-йўриғи-ю мафкурасини қўйинг, ҳатто энг илғор, энг гуманистик ғоялар ҳам санъат учун мезон, эталон бўла олмайди. Ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг ўлчовлари, қадрият ва моҳияти бир олам бўлса, санъат дунёсининг айни унсурлари мутлақо ўзгача бўлиши мумкин, аксарият ҳолларда улар бир-бирига зид ҳам келади. Негаки, ақл ва жисмнинг озиғи бошқа, руҳ ва кўнгилнинг ғизоси мутлақо ўзгадир. Бирининг тўйиб-тўйингани иккинчисининг ҳақини ўмаришдан юзага келиши кўп кузатилган…Осон ёзиладиган мавзуни истеъдод ўзига яқинлаштирмайди, фақат истеъдодсизларгина енгил, ўткинчи ва ҳашаки мавзуларни титкилаб яшашга маҳкумлар.Шуниси қизиқки, истеъдод ниҳоятда мураккаб, чигал мавзуни ҳам “осонлаштириб” бергандек бўлади-да, бу ҳунари билан истеъдодсизни яна-да чалкаштиради. Агар Мурод Муҳаммад Дўст ижодининг ҳозирча энг юксак авжи – “Лолазор”романини унда мужассам топган дардлар, дардлар баёнидан кўзда тутилган мақсад ва бу мақсадни амалга оширмоқ учун танланган ифода усули жиҳатидан яхлит баҳоламоқ талаб қилинса, камина бунинг учун романнинг ўзидаги иборани танлаган бўлардим. Эсингизда бўлса, Ошно ҳокимият йўлида ҳал қилувчи қадамларидан бирини ташлаш арафасида (Ўртақўрғондан Тошкентга кўчиш олдидан) Яхшибоевларникига (туғилган чақалоқни йўқлаш баҳона!) келади ва қишлоқдош дўстига топшириқлар беради. Топшириқларки, Муҳсина хонимнинг ноёб талантини (Яхшибоевга хотин бўлгани учун эмас, Муяссар хонимга дугона бўлгани учун!) асраш ҳақида, хонимнинг “йўлдоши ҳам талантли бўлиши” талаб қилингани туфайли Яхшибоевнинг ижодни ташлаб қўймаслиги тўғрисида, эндиШариф Валломатга айтиб қўйилгани-ю, у билан қалинроқ бўлавериш кераклиги хусусида ҳамда бошқа “ўришу арқоғи аллақачон тахт қилиб қўйилган гаплар” билан етказилган ва қабул қилинган топшириқлар. Топшириқ олишга секин-астаэти ўлиб бораётган Яхшибоев суҳбат асносида Ошно ҳақида жуда сезгирлик ила шундай мулоҳаза юритади: “Ошно кулиброқ айтса-да, бариси – жиддий. Энди унинг жилмайишларига ишониб бўлмайди. Эҳтимолки, энди у йиғлаганда ҳам жилмайиброқ йиғласа керак…”Шунга ўхшаб, муаллифнинг асари қатларидан кўриниб турадиган “жил майишлари”га ҳам, яхши маънода, ишониб бўлмайди ва романни жилмайиб йиғлангандард изҳори сифатида ўқиб-ўрганмоқ керак. Чунки бутун асар давомида жиддий оҳанг ва истеҳзо мувозанати шундай тутиб туриладики, на кўзёшлар нигоҳни хиралаштиради ва на кулги ақлни ўғирлайди. Лекин бу асло “ўтмиш билан кулибхайрлашиш” (Карл Маркс) ҳам эмас. Бизнингча, “Лолазор” материалини “кечаги кун”, “турғунлик даври” кабивақт чегараларига қамаш тўғри бўлмайди. Гарчи роман сюжети бизга танишдай ҳодисалар (қайтараман: шунда ҳам бизга танишдай, келгуси авлодларга эмас!) тарихий давр ичида ривожланса-да, унда кимларгадир ўхшаб кетадиган одамлар ҳаракат қилса-да, асарга муайян даврнинг маълум кишилари ҳақида ҳикоя қилувчи нарса сифатида ёндашиш ўта гўллик бўлур эди. Бунга қўшимча, романдан прототипқидириб ўқиш, аввало, саҳифалардан тўлқин-тўлқин чиқиб келувчи бадиий санъат мавжларидан ўзни бебаҳра қолдиришга, қолаверса, ёзувчи хаёлига келтирмагандаврий чегарани сунъий яратиб олишга олиб келади.Дейлик, айримлар Назар Яхшибоевнинг ҳаётий прототипи дея тахмин қилган, шўро давридаги республика биринчи раҳбарига шахсан яқин ўртамиёна ёзувчида Яхшибоев қудратининг ҳеч қурса ярми бўлганидами, ўша одам чопэттирган том-том асарлар муаллифидан олдиноқ ҳаёт билан хайрлашмаган бўлур эди. Чунки у ва у сингари ўнлаб, юзлаб қаламкашларда Яхшибоевга хос – “Искандару Дороларни чангаллатиб қўядиган” ақлу тафаккурнинг,руҳий қувватнинг ярми ҳам бўлган эмас (гап ижодий даража ва унвонлар тўғрисидаги қоғозлар ҳақида кетмаётганини эслатиш шарт бўлмаса керак!) Шундан келиб чиқиб, роман матнига эътибор берайлик. Ёзувчи “кечаги кун”тушунчасидан шунчалар йироқки, қаҳрамонлари тилидан буни қайта-қайта эшитамиз: “Яхшибоев ким ўзи? Формуласи нима унинг? Формуласи не бўлмасин, таркибига Ошнодан салгина аралашгани аниқ. Кимки нуфузли кимса бор, унингвужудига Ошно аралашган. Ошно – ҳаво, Ошно – ер, Ошно – сув, Ошно – нон… Ошно – ҳамма нарса…” Яна: “Аниқ биламанки, ҳар кишининг ўз замони ва ўз ОШНОСИ бор, ҳар киши ўзича бир буюк қутқуга дуч келади” ва ҳоказо. Қолаверса, ёзувчи романида қамрагани бирор масала ва бирор образ талқинида сўнгги нуқтани қўймайди, тайёр ечимлар беришга ошиқмайди – бу иш адабиётнингюмуши эмаслигини ёдда тутади. Шунинг учун асар адоғига Александр Шоймардоновларни, янги даврнинг янги ошноларини, аввалларни, муҳсиналарни, чоршанбиларни ва … “катталари пора олган, онаси унутган, тақдири биргина инжиқ хотинчагаю булдуруқли битлиқи Назар Яхшибоев улига” ўхшаш кимсалар қўлида бўлган халқни қолдиради…У ёғини эса билмаймиз – на биз, на ёзувчи! Негаки, қурбонойлар, тўпорилар фақат яқин ўтмишда эмас, ҳозирги кунда ҳам сероб, эртага саҳнага чиқадиганлари бугун писта сотишаётган бўлса, янги ошно ва яхшибоевларни топиш ҳам кишини унча қийнамайди – уларнинг ўринбосарлари ҳозир, тахминан, Левича бўлворларда сайр қилиб юришган чиқади… Агар шундан кейин ҳам романдан прототип излашгаиштиёқмандлар топилса, имоним комилки, улар олдига энг кўп даъвогар “Саидқул Мардонов мен эдим!” деб келади…Хўш, нима учун ёзувчи кулиб туриб йиғлади, йиғлаб туриб кулди? Ҳамма кетаётган анъанавий роман йўлидан нега воз кечди? Ахир роман яратилган йиллари шу йўлда турғунлик даврини “фош қилувчи” қанча нарса ёзиб ташланди-ку. Аввал кўплаб асарларнинг конфликтини ҳал қилиб берган ҳукумат миқёсидаги қаҳрамонлар ўша кунлар бир айланиб ёппасига барча конфликтларнинг сабабчиси бўлиб қолувди-ку…Бу саволларга жавоб излаб романга назар солсак, ёзувчининг мақсади ҳодиса ёки шахсни (айрим танқидчилар кучаниб талаб этгандай) “фош қилиш”, уни “оқ”,буни “қора” дейиш эмас, балки, абадий муаммо бўлиб келаётган инсон феъл- атворининг турфа шароитларда қандай товланишини, нима учун товланишинитаҳлил қилиш экани, турли ижтимоий гуруҳларнинг бир-биридан ошиб тушган тубан қилмишларини эмас, шу қилмишларга, инсоннинг иккига, учга… ўнгабўлиниб кетишига нималар сабаб бўлишини ўрганиш экани маълум бўлади. Агар адибнинг ҳозирга қадар ёзган асарларига эътибор берсак, деярли барчасининг бош қаҳрамони маълум бир ҳаёт йўлини босиб ўтиб, ё оралиқ,ё сўнгги сарҳисобга толган одамлар эканини кўрамиз: Мустафо, Ғайбаров, Эломонов, Яхшибоев ва Саидқул Мардоновлар. Аксинча, шу сарҳисобга ақл вафаросат топмай, мудом ўша-ўша яшаб юрган одамлар ёзувчи истеҳзосига, баъзан эса нафратига учрайди: Самад, Соқол, Бинафшахон, Ошно, Муҳсинахониму Шоймардоновлар. “Лолазор”да асосий воқеалар ретро – Яхшибоевнинг ўтган умрни қайта эслаши шаклида ҳикоя қилинади.Нега шундай? Чунки фаолият ҳар доим ҳам ақл ва виждон билан ҳисоблашиб ўтирмайди.Айниқса, юқоридан бошқарилувчи сиёсий фаолият ишга тушганида ўз йўлида тўғаноқ бўлган кучлардан осонгина ва… шафқатсизларча воз кечиб кетаверади.Бандаи ожиз гуноҳларининг ажрими рўзи маҳшарга қолганидай, бу сиёсий калтабинлик таҳлили айни романда касалхонада кечадиган бир ойга қолади.Агар қиёслаш лозим бўлса, менимча, фақат бир-икки асари доирасидагина эмас, умуман, ижодий принциплари борасида ҳам Мурод Муҳаммад Дўст билан таниқлирус адиби Сергей Есин муштарак йўналишдаги истеъдодлар кўринади. Масалан, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Галатепага қайтиш” қиссаси, “Лолазор” романининг, С.Есиннинг эса “Гладиатор”, “Имитатор”, “Театр” асарларининг қаҳрамонларига муаллифлар ёндашувини таққосласак, бу фикр янада қатъийлашади. Назаримда, буикки ёзувчи фаолияти давомида тушунтирадиган эмас, тушуниладиган ҳикоя тарзини мукаммаллаштирди.Бунда бирор ижтимоий тип нигоҳи орқали унинг ўзи яратишда қатнашган ва охир-оқибат ўзи қул бўлган муҳитнинг моҳияти таҳлил қилинади (фош этилмайди,таҳлил қилинади!) Бу йирик тип муносабатларга киришар экан, аввал ўз ҳарифининг (ҳа, айнан рақибининг, чунки у ўртача “объектлар”га, “чоршанбилар”га жуда осондиагноз қўяди, уларга жиддий эътиборни исроф қилмайди!) руҳиятини обдон ўрганади, сездирмай шу руҳиятга мослашгандай бўлади, финалда эса уни бошқариш усулларига эришади. Масала ошкора суҳбатларда эмас, пинҳона ўйинларда ҳал бўлади. Яхшибоев бу ҳақда: “Ҳозирча усталик қиляпман, й ў л и н и топяпман”, дея фақат ўзига сир очса, С.Есиннинг “Имитатор” номли романи қаҳрамони, нусхакаш рассом Семираев: “Тўғри, менинг ўйларим эзгу бўлмаган, бироқ улар меникиэканлиги туфайли шафқатсиз бўлмоғим керак” деган ички программага эга.Мана шу “усталик”, кетма-кет ниқобланиш узлуксиз, бутун умр давом этаверади.Булар орасида “тақдирлар яратиш”, “ундов белгилари кўпайиб кетмадими, дея шаккоклик қилишга тоб”, “озгина ғазаб, озгина ғурур”, “жабрдийда кўриниш”,“тарих учун нутқ ирод этиш” каби минглаб ниқоблар, ҳатто ўлимини ҳам ниқоблаб кетиш “ҳунари” бор.Эътибор берсак, бундай ниқобланиш ҳодисаси жуда кўҳна экани – нақд Искандарнинг тобутдан қўлини чиқариб жўнашидан, балки ундан ҳам олдинроқ бошлангани таъкидланади. Яхшибоев қурғур эса ўз ўлимини Искандардан-да ўтказиб тақдим қиладики, Саидқул Мардонга қўшилиб кўпчилик, жумладан,устоз Умарали Норматов ҳам алданиб доғда қолади: “Яхшибоевдан ижодкор сифатида доғ қолди, айни пайтда ундан яхшигина бир боғ қолди…” дейди домланиҳо-о-ятда самимий тарзда. (Қаранг: профессор У.Норматовнинг “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 1988 йил 2 сентябрь сонидаги “Кечаги кунодамлари” номли мақоласи.) Ўрни келганда айтиш керак-ки, мен рус танқидчиси Игорь Золотусский нимаучун Чингиз Айтматовнинг “Кунда” асарига бурнини жийириб, “ундан романнинг ҳиди келмаяпти” деганига (“Знамя” журнали, 1987, 1-сон), ҳарқалай, тушунганэдим. Бироқ Мурод Муҳаммад Дўст асари эълон қилинган ўша йиллари айрим адабиётшуносларимизнинг “Лолазор”дан романнинг ҳидини туймагани-ю,унда латифадан бошқа нарсани илғамаганига, асарга бу қадар бирёқлама муносабатда бўлганига аввалига тушунмагандим. Бироқ улар ёқлаб мақолаёзган муаллифларнинг ҳикоя услубини, қолаверса, Муҳаммад Дўст романидаги киноянинг серқирралигини эслаб, масала моҳиятига етгандай бўлгандим…Ўша танқидчилар учун яхшибоевлар тақдири “қумдаги илон изидек турмушимиздаги майда интригаларнинг акси” бўлиб кўринганди. Майли, бу “майда интригалар”га ем бўлган Қурбоной, Тўпори, қолаверса, халқ тақдирини (энг олдивакили бўлган Қурбоной қисмати халқ қисматидан дарак беради!) қўйиб турайлик-да, Яхшибоевнинг шахсий ҳаётига, унинг хотини билан муносабатига бирров назарсолайлик. Ҳарқалай, Яхшибоев ҳам одам, одам бўлганда ҳам “чиритиб юборадиган” одамлар тоифасидан эканини биров инкор қилмаса керак. Демак: “ – Эгоист! – деди Муҳсина хоним кўзларига ёш олиб. – Мени зор қақшатибкетмоқчимисиз!.. Яхшибоев бирор дақиқа кутиб турди – Муҳсина хонимга ҳаяжонини босишга имкон берди. Кейин, хотини жўнроқ тусга тушгач, секин давом этди… Ўйладики, хотинми шу, фарзандми шулар, қузғун-ку, ўлаксахўр! Пойлаб туришибди-ку!Тезроқ ўлақолмайсанми, ўртоқ Яхшибоев?.. Меҳрни пулга сотиб олгандан кейин, юришдан не мурод?..”Ёки: “Яхшибоевнинг димоғи ачишди, кўзларига жиққа ёш қуйилиб келди… Муҳсинахоним чўчиди, бир муддат кўзлари жовдираб турди, сўнг йиғлаб юборди…Эрининг кўксига бошини қўйди. Яхшибоев у я л д и. Ёлғон, деб ўйлади, қилиб юрган касби-да.Муҳсина хонимнинг саҳна машқи зўр эди, бир дақиқалик к ў р и м л и м а н з а р а асносида қўлларини каравот четига тираб турган эди…”Энди холис айтинг: романдан нуқул “трагедия ва шафқатсиз ҳақиқатлар тасвири”ни талаб қилавериш тўғри бўлармикин ёки, ҳеч бўлмаса, юқоридагидай ҳолатларнинг замирига чуқурроқ назар ташлаш, улардаги унсиз фожиани ҳис қилиш фойдалимикин? (Асар ўзи яратилганидан буён ўтган ўттиз йилдан ортиқроқ вақтнинг шафқатсиз синовларига тўла дош бергани – бу саволларга энг одил жавоб бўлса, ажабмас!)Ёзувчи ўз қаҳрамонлари сажияси, ҳаётий эътиқод ва маслагидан келиб чиқиб, ҳикоя тарзини ҳам шунга мос танлайди. Жумладан, “Қиссанавис” қисмининг баёнуслуби “Манзаралар”никидан сезиларли фарқ қилади. Эътибор беринг: масалан, кўчат экиб боғ яратиш эпизодини қиссанавис самимий бир завқ билан, ўйлари ниҳоясида барибир Яхшибоевга ачиниш ҳисси билан эсласа, Яхшибоев учун бу кун Саидқулнинг “итдай ишлатилгани” билан мароқли, холос… Ёзувчи ижтимоий-сиёсий юзсизликни Александр (Искандар) Шоймардонов образида эсда қоларли яратган. Бу одам исми билан қўшиб элини ҳам сотади,халқнинг тақдирини ўртага тикиб ўйнайди, ўйнатади.Умуман, роман қаҳрамонларининг фаолияти, Яхшибоевнинг ўзи тан олишича, қўғирчоқ ўйнатишга ўхшаб кетади. Фақат бу қўғирчоқбозлик болалар театри саҳнасида эмас, ҳаётда, сиёсатда, бу борада ҳали ҳамон балоғатга етмаганэлнинг кўз олдида, унинг елкасига қурилган саҳнада юз бераверади. Қурбоной ва Тўпориларни Яхшибоев ўйнатади, Яхшибоевни Ошно, Ошнони бўлса Катта Пахтакор… Дарвоқе, Катта Пахтакорнинг ўзи ҳам жуда унақа мустақил эмасдай. Агар яхшибоеву ошнолар қўғирчоқнинг остига қўл тиқиб ўйнатиладиган туридан бўлишса, Катта Пахтакор марионет қўғирчоққа ўхшаб кетади. Романда, эслайсизми,мана бундай жой бор: “Катта Пахтакор: “Надо!” деб турди.Ошно унга жўр бўлди: “Надо!” Катта Пахтакор шахсан ўзи яна бир бор келиб кетди: “Надо, Харунчик!” Бу галовозида норозилик бордай эди: “Ю қ о р и н и н г т а л а б и шу!”(Таъкид Мурод Муҳаммад Дўстники!) Катта Пахтакорнинг (Катта Қўғирчоқнинг!) иплари шу ю қ о р и нинг қўлларида ўйнаса, ўз навбатида, бу ўйнатувчи қўлларга ҳам қандайдир иплар боғланганини тасаввур қилиш қийин эмас…Мухтасар қилиб айтганда, ҳаёт аталмиш нозик бир синов, икки йўқлиқ оралиғида олий ҳукм-ла пайдо бўлган юракнинг омонат типирлаши давомида кўзнинг, ақлнинг, қўлнинг, лунжнинг тинимсиз талвасасини ўзида мужассам этган НАФСўз инқирозига ҳам манфаат юклаши, бу ўлик ва тирик манфаатлар оломондан халққа айланишга шошилмаётган миллионлаб кишиларнинг ҳозирча англанмаган манфаати устидан кун кўраётгани – “Лолазор” романининг асосини ушлаб турган ғоявий ва бадиий заминки, унинг қанчалар мустаҳкамлигини, боя айтганимиздек, орадан ўтган йиллар яққол кўрсатди.Кичик сарлавҳада эслатганимиздек, бу ва яна бошқа кўп эшитимли гаплар Мурод Муҳаммад Дўстнинг айта олган, ёзишга улгурган гапларидир. Бироқ бу гаплар салмоғи ёзувчининг ҳозирча ёзолмаган, айтишга улгурмаган гапларининг чўғи ҳам чакана эмаслигидан яққол дарак беради.Хўш, агар ёзувчи ўзида журъат топа олса, унга илҳом билан бирга ҳафсала ҳам қўшилиб-қуйилиб келса-ю, бугун “Лолазор” типидаги асар ёзишни ният қилса, унда тахминан нималар тўғрисидаги гапларни, кимлар тўқиган ёхуд уюштирган латифаларни ўқиган бўлур эдик? Асарнинг номи-чи, қандай тус олган бўларди?Нима бўлганда ҳам ҳамма гап бир масалада – Мурод Муҳаммад Дўстнинг шижоати, журъати, аввалгидан-да кучайган истеҳзосининг қачон қайта намоёнбўлишида қолди.
________


Раҳмон ҚЎЧҚОР“Шуҳрат” медали соҳиби. 1961 йилда туғилган. Тошкент давлатуниверситетининг (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини битирган. “Истеъдодқадри”, “Мен билан мунозара қилсангиз”, “Қарз берилган нур” сингари китоблари нашрэтилган.

_________

«Шарқ юлдузи» журналининг 3 сонидан олинди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *