Кенеш ЖУСУПОВ : Устоз

Чингиз Айтматов таваллудига 90 йил!

Кенеш Жусупов – Қирғизистон халқ ёзувчиси, II даражали “Манас” ордени соҳиби. 1937 йилда туғилган. Қирғизистон давлат университетининг филология факультетини та-момлаган. Кўплаб қисса, ҳикоялар, ҳажвия ва публицистик асарлар муаллифи. Асарлари ўзбек, рус, қозоқ, француз, инглиз, украин тилларига таржима қилинган ва чоп этилган.

Яратганнинг пешонамизга ёзиғи шундайми, ортга назар солсак, қирғиз халқи учун жон куйдирган, эл бошин бириктирган, маънавий дунёсини бойитган, ҳаёти, ижоди билан ибрат бўлган ақли донишлар кўп ўтган экан. Ўтган алғов-далғовли XX асрни олсак, бу каби буюкларимиз талайгина. Ана шундай улуғ инсонлардан бири – Чингиз Айтматов.
Менинг тақдиримда, ёзувчилик фаолиятимда Чингиз Айтматовнинг ўрни ва улкан ҳиссаси борлигини мамнуният билан айта оламан. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилла-ри университетни тамомлаб, Нориндаги вилоят газетасида ишлаб юрдим. Бир йилдан сўнг “Эне кудурати” номли ҳангомам “Ала тоо” журналида босилиб чиқди. Ўша кез-ларда Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасида ёш ижодкорларга катта эътибор қаратилар эди. Улуғ ижодкорлар шаклланаётган адабиётнинг янги авлоди ижоди билан мунта-зам танишиб борар, бу борада тез-тез тадбирлар ташкил этиларди. 1963 йилда “Қирғиз комсомоли” гезетасида Чингиз Айтматовнинг бир гуруҳ ёш ижодкорларга оқ йўл ти-лаб ёзган таҳлилий мақоласи чоп этилди. Улуғ адиб мазкур чиқишида адабиёт соҳаси билан бирга театр, кино, рассомчилик йўналишларида қайноқ ижод қилаётган ёшлар ҳақида сўз юритади. Албатта, уларнинг орасида менинг ҳам исми шарифим бор эди. Бу эътибор мени чунонам руҳлантирди, ижодга илҳомлантирди, катта сабоқ бўлди. Ўша ондан бошлаб Чингиз Айтматов менинг устозим бўлиб қолди.
1986 йилда Чингиз Айтматов қирғиз ёзувчиларининг қурултойида уюшмага раис этиб сайланди. Ушбу қурултойда собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмасидан вакиллар билан бирга Қирғизистон компартиясининг биринчи котиби қатнашган эди. Москвадан келган вакил билан бир қатор қирғиз ёзувчиларига қўшилиб, ажо-йиб ёзувчи Тўғолбой Сидиқбоевнинг таклифига эътироз билдирди. Менга кеч сўз берилса-да: “Оғанинг сўзлари ҳақиқат, бугунги қайта қуриш сиёсатига мос”, деб ўз фикримни билдирдим. Ёзувчи-шоирлар бир овоздан сўзимни маъқуллади. Насиб экан, ушбу қурултойда мен ҳам Ёзувчилар уюшмаси котиби бўлдим.
Биз Чингиз Айтматов етакчилигида К. Акматов, Ў. Даникиев, А. Жакшили-ков, Ж. Мамитов – бирга ишладик. Улуғ ёзувчининг юксак обрў-эътибори, саъй-ҳаракати билан Қирғизистон Ёзувчилар уюшмасининг айни дамдаги кўркам би-носига эга бўлганмиз. Бирга ишлаган пайтларимизда Чингиз оғанинг кўп фази-латлари, юксак инсоний сифатларини кашф этганман. Тоза кўнгли, самимияти, ватанпарварлиги, ташкилотчилиги унинг улуғлигидан далолат бериб турарди. Бу улуғ ёзувчи қирғиз элининг сўзини дунёга айтди. Юракларни жунбушга келтира-диган, одамзотни уйғотадиган, қалбларни тарбиялайдиган, келажакка тамал тоши бўладиган улкан хазинани яратиб кетди.
Жаҳондаги маданияти юксалган халқлар, ўлкалар билан тенглашаман деб, биз-нинг қаторимиздан чиқиб дунёга юз очган, қирғиз халқи ҳаёти, маданияти, тарихи акс этган асарларнинг мауллифига айланган Чингиз Айтматов бир умр шу юрт, шу элнинг қаддини ростлашга хизмат қилди. Қирғиз халқининг улуғ донишманди, фахрига айланди.
Мен буюгимизнинг ижодини, ўзгача маъно ва мазмун касб этган мақолаларини, хотира ва эсдаликларини қайта-қайта ўқийман. Ҳар мутолаада янгича қарашларни кашф этаман. Оқилона ўйлари, ҳикматлари, мулоҳазаларини ён дафтарчамга “ил-дириб” қўяман. Бир туркум шу каби ҳикматли сўзлари газетага ва академик Абдил-лажан Акматалиев тайёрлаган “Айматовнинг асил ой берметтери” китобига кирди. Қирғиз ва рус тилларида чиққан ушбу китоб буюк ёзувчининг руҳоний дунёсини акс эттириш билан бирга ёш ижодкорлар учун қўлланма вазифасини ўтаб, улар-нинг ижод сирларини англашга ўргатади. Бундан ташқари, бу китоб келажакда ҳар бир қирғиз боласи учун яқин дўстга айланади, деб ўйлайман.
Чингиз Айтматов дунёдаги адабиёт ихлосмандларига суюк, бетакрор ва буюк, асарларида инсон омили, инсоният муаммоларини ўзига хос тарзда акс эттирган улкан қалб соҳиби эди.
Олимлар улуғ ёзувчининг аждодлари ва унинг болалик чоғларини ўрганиб, таъ-лим-тарбияси, истеъдодини ўзгача баҳолайди. Аввало, Яратган Эгамнинг назари билан ноёб хислат ва фазилатларга эга бўлгани, халқ оғзаки ижодининг билимдони бўлган момосининг сабоқлари, жаҳон адабиётининг нодир асарларини кўп ўқигани келажакда залворли асарлар яратишига замин ҳозирлаган, дейди айтматовшунос-лар. Отасининг аянчли тақдири бола қалбини қаттиқ жароҳатласа-да, билим олиш-дан, меҳнатдан бош тортмади, сабр-тоқат, матонат билан буюк келажагини яратди. Донишмандларнинг ҳикмати бежиз айтилмаган: “Боланинг исмига яраша келажак беради”. Бунга Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ёрқин мисол бўла олади.
Эндиликда Чингиз Айтматовнинг буюк ёзувчи эканини бутун дунё тан олди. Унинг асарларини ўқиб ҳайратланди. Айниқса, Ч. Айтматовнинг буюк даҳо эка-ни япон адиби Икэдо билан бўлган суҳбатида янада ёрқин очиб берилган. Ёзувчи мазкур суҳбатда, нафақат ижодкор сифатида, арбоб сифатида ҳам улкан ишларни амалга оширгани, дунёнинг йирик мамлакатлари етакчилари билан очиқ музока-ралар олиб боргани, адолатпеша ва ростгўйлиги, ақлнинг олтин томирини топиб, меҳнат ва ижод заҳмати билан умр сурган улуғ инсон экани очиб берилган. Ин-соният муаммоларини англаган, унинг барҳам топиши йўлида тафаккур қилган қирғизнинг жасур фарзанди эканини исботлади.
1987 йилда Чингиз Айтматовнинг ташаббуси ва тавсияси билан “Ала тоо” жур-налига бош муҳаррир бўлдим. Ўша кезларда улуғ ёзувчининг рус тили ва бошқа тилларда эълон қилинган мақола ва суҳбатлари, асарларини қирғиз тилига таржи-ма қилиб, журналда чоп этиб турдик. Чингиз Айтматов таваллудининг 60 йил-лигида дунёга донг таратган ёзувчи, унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ёзилган жаҳон адабиётининг устунлари бўлган таниқли замондош адибларнинг ўй-фикрлари, мулоҳазалари, қизиқарли хотираларини рус, инглиз, хитой тилларидан ўгириб журнал саҳифаларида бериб бордик. Ўша кезда ўтказилган “Иссиқ-Кўл форуми”га “Ала тоо”нинг бир сонини бағишлаганмиз.
Чингиз Айтматов дунё маданияти ва адабиёти ривожига ҳисса қўшиш, истеъ-додли ёш ижодкорларни кашф қилиш, ижод сабоқларини ўргатиш, ижодини тарғиб қилиш мақсадида, дунё мамлакатлари билан ҳамкорликда ва уларнинг кўмаги би-лан Иссиқ-Кўл бўйида ёзги мактаб ташкил қилган эди. Ушбу ижод мактабида жуда кўп ёшлар шаклланди. Бугун ҳам улар ўша дамларни мароқ билан эсласа керак.
Чингиз Айтматовнинг ҳаёт йўли, ижоди, ҳикмати ва сабоқлари бизга ва ке-лажак авлодларга улкан сабоқхона вазифасини ўтайди. Албатта, биз у кишидан қарздормиз. Ростини айтганда, Чингиз Айтматовни биз ва замондошлари, давр амалдорлари, ўзга эллар кўзига суртган истеъдодини, бизга зарурлигини, улуғ му-тафаккир эканини ўз вақтида англай олмадик ва қадрламадик. Аксинча, ёзувчини ўзга эллар, миллатлар орқали таниб турдик. Айтиш жоиз бўлса, биз қаламдошлари ҳам майда гуруҳларга бўлиниб, хафа қилган кунларимиз бўлди.
Ҳокимиятдагилар ёзувчининг Ғарбдаги элчилик хизматларини олмаса, тинч яшар, янги асарлар яратар, умри янада узаяр эди, деган халқ орасида гаплар юра-ди. Жамиятимиздаги уқубатлар, ҳаётимиздаги арзу додимиз, муаммоларимиз улуғ адибнинг ижодига бирмунча тўсиқ бўлди. Ёзувчининг кўп вақти ва қувватини биз олдик.
Адиб гина-кудрат сақламас эди. Хафагарчиликда узоқ юрмас, унутиб юборар, қувонса, боладек қувонар, кўнгли тоза, самимий инсон эди. Улуғ инсонлар ана шундай феъли кенг, қалби очиқ, элпарвар ва бағрикенг бўлади.
Ҳозир Чингиз Айтматовнинг орамизда йўқлиги ҳар тарафдан билиниб турибди. У тирик бўлганда бундай бўлмасди: ёзувчининг бизга омонат қолдирган васиятла-рини дилдан уқиб, ҳаётимизга, дунёқарашимизга олиб киролмаяпмиз. Айни дамда адабиётга, маданиятга юксак эътибор қаратаётган, халқлар, давлатлар Чингиз Айт-матовнинг асарларини ўз тилларига таржима қилиб, улуғ адибнинг номини аба-дийлаштириш мақсадида кўча ва мактабларга номини бериб, эсдалик лавҳалари, ёдгорликлар ўрнатмоқда.
Қирғиз маданияти адабиёти фаолларининг, адабиёт ихлосмандларининг, ҳукуматимиз Бишкекда Чингиз Айтматов маданият марказини барпо этса, деган бир тилак ва истаги бор. Ушбу марказ халқ маънавияти ва маданияти юксалишига улкан наф келтирар эди. Ўшанда бутун дунё бизнинг ўлкамиздан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар, улуғ инсонларнинг барҳаёт номини ёдда сақлар эди. Эсга олайлик, бугунги кунда қадимги юнон цивилизацияси ҳақида гап кетганда, ўша давр юнон подшолари, бою беклари хусусида сўз юритилмайди. Аксинча, юнон маданиятини яратган Гомер, Гиппократ каби афсонавий олиму мутафаккирлари, файласуфлари ёдга олинади. Тарихда моддий маданиятдан кўра, маънавий мерос тўлалигича яшаб қолишини унутмаслигимиз, бу – бизга сабоқ бўлмоғи керак .
Шуни айтиш жоизки, кейинги йилларда Қирғизистон Фанлар академиясининг тил ва адабиёт институти улуғ ёзувчини доимо ёдга олиб, унинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига юксак эътибор қаратиб, илмий-амалий семинарлар, адабий кечалар ўтказиб, адиб ижодини тарғиб этишга қаратилган мукофотлар таъсис этиб, китоб-ларини нашрдан чиқариб қирғиз халқининг буюк фарзанди, бетакрор ижодкор Чингиз Айтматовнинг ижодига янги ҳаёт бахш этаётганидан чексиз қувончдаман.

Қирғиз тилидан Фахриддин Ҳайит таржимаси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *