Таҳририятнинг ижодий жамоаси

Сирожиддин РАУФ
(Раупов Сирожиддин Пўлатович)
“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ВА “ЗВЕЗДА ВОСТОКА” ЖУРНАЛЛАРИНИНГ БОШ МУҲАРРИРИ.
1967 йили Қарши шаҳрида туғилган.
1992 йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини,
2002 йил Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТошДЮУ) тамомлаган.
“Йиғлаётган ой” (1994 йил), “Кўк гумбаз” (2002 йил),
“Сиз менга кераксиз” (2010 йил), “Ташриф” (2017 йил), “Муаллақ чексизлик” (2018 йил)
каби катталар учун ва “Ғалати мусобақа” деб номланган
болаларга бағишланган шеърий китобларнинг муаллифи.
Шеърлари рус, инглиз, озарбайжон, қирғиз, қорақалпоқ ва тожик тилларига таржима қилинган.
Сирожиддин Рауф Иван Бунин, Евгений Евтушенко, Якуб Колас, Леся Украинка, Иван Франко ва яна кўплаб машҳур ёзувчи шоирлар асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

 

Азиз САИД
(Саидов Азиз Джураевич)

“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ БОШ МУҲАРРИРИ ЎРИНБОСАРИ.
Азиз Саид 1961 йилда туғилган.
Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тутатган (1984).
«Чилтор» (1988), «Дили қани Бедилнинг» (1996), «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар» (2001), «Фурсат дарвозаси» (2007) номли шеърий китоблар муаллифи. У. Уитменнинг «Майса япроқлари», Н. Ҳикматнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Б. Брехтнинг «Театр ва реализм»,
Пауло Коэлонинг «Алкимёгар» китобларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 




Дилором АБДУРАҲМОН
(Муротова Дилором Абдурахмоновна)

“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ВА “ЗВЕЗДА ВОСТОКА” ЖУРНАЛЛАРИНИНГ МАСЪУЛ КОТИБИ
1963 йил 8 декабрда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган.
1981-1986 йилларда Тошкент Политехника институтида (ҳозирги ТДТУ) таҳсил олган.
“Кўнгил шафақлари”(2001), “Таҳаюл тонги” (2006), “Ишқ ёмғири” (2012) каби шеърий тўпламлари, “Настарин бутаси”(2018) номли таржима китоби чоп этилган.
Ўзбек, рус, инглиз тилларида нашр этилган “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан… Тюбетейка моя, вышита златом она… Skulcap mine, embroidered with gold, it…” (2010) номли ўзбек дўппилари каталоги, “Ўзбекистон дўппилари” (2004), “Экологияга илк қадамлар” (2014), “Қиз боланинг қирқ ҳунари бўлса…” (2012), “Оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатлари” (2014), “Тизимли таҳлил: назария ва амалиёт масалалари”(2017) каби илмий ва оммабоп қўлланмалари эълон қилинган.
Дилором Абдураҳмон Константин Паустовсий, Александр Куприн, Александр Блок, Габриэла Мистраль, Иван Франко каби машҳур ёзувчи, шоирлар асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

 

Икром ОТАМУРОД
(Отамуродов Икром Исломович)

“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ НАЗМ БЎЛИМИ МУДИРИ.
1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида, Хўжакасби қишлоғида туғилган.
1969-1974 йилларда Тошкент Давлат университети
(ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида ўқиган.
1974 йил февраль ойидан Ўзбек совет энциклопедияси (ҳозирги Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат-илмий нашриёти)да хизмат қилган. 1975 йил апрель ойидан буён “Шарқ юлдузи” журналида мусаҳҳиҳ, адабий ходим, бўлим мудири, бош муҳаррир муовини сифатида фаолият юритиб келаяпти.
Шоирнинг «Вақт ранглари» (1982), «Жануб қушлари» (1983),
«Тўрғайли манзиллар» (1983), «Уфқлар орти бепоён» (1987),
«Харитага тушмаган жойлар» (1992) «Узоқлашаётган оғриқ» (1992),
«Сопол синиқлари» (1994), «Сен» (1996), «Ичкари ва ташқари» (1997),
«Руҳимнинг қайғуси» (1997), “Канглум, ўзинг”, “Тавр”, “Тағаззул” шеърий китоблари чоп этилган.
Икром Отамурод Маҳмуд Дарвиш, Муин Бсису, Уольд Уитмен, Пабло Неруда, Ўлжас Сулаймон, Евгений Евтушенко каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган.
Унинг шеър ва достонлари ҳам турк, араб, булғор, рус, молдован, озарбойжон, қозоқ, қирғиз, тожик, грузин
тилларига таржима қилинган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Икром Отамурод “Дўстлик” ордени ҳамда “Халқ маорифи аълочиси” нишони билан тақдирланган.

Ориф ҲОЖИ
( Хожиев Ориф Толипович )
“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ АДАБИЁТШУНОСЛИК БЎЛИМИ МУДИРИ

1966 йилда Қашқадарёда туғилган.
Унинг «Банди руҳ» (1994), «Озод руҳ» (1994), «Янги оҳанглар» (2001), «Самарқанд сайқали» (2007), «Қирқ ҳадис ва бир ривоят» (2008), «Оналар оёғи остида жаннат» (2011), «Ишқ йўли» (2012) номли шеърий, «Оппоққина қушгинам» (2009), «Оқ тулпор» (2010) номли ҳикоялар тўпламлари чоп этилган.
Бир неча шеърий ва насрий тўпламлари рус тилида нашр этилган.
Ориф Ҳожи Теодор Драйзер, Луи Вилкенс Фримен, Александр Бондар каби жаҳон адабиётининг таниқли намояндаларининг ҳикояларини рус тилидан, Болта Ортиқзоданинг «Самарқанд Юсуфи» қиссасини, Асадулло Шукуровнинг «Тақдир тегирмони» ҳикоялар тўпламини тожик тилидан, Кенесбой Каримовнинг бир қатор шеърларини қорақалпоқ тилидан таржима қилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Саид АНВАР
(Муқимов Саиджон Анварович)
“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ НАСР БЎЛИМИ МУДИРИ.
1962 йил 6 сентябрда Фарғона вилояти, Бағдод тумани,
Олчин қишлоғида туғилган.
1983 йилда Қўқон Давлат педагогика институтининг
филология факультетини тамомлаган.
“Оралиқдаги одамлар”, “Қизиқчининг қилиғи ҳам қизиқ”,“Ҳамма биладиган эртаклар”,“Абдулла қизиқ нима дейди”, “Муҳиддин Дарвеш”, «Отамнинг оти нимайди”, “Касб танламай мен ўлай”,
“Яшасин, фонограмма” номли китоблари чоп этилган.
Томошамисан томоша”, “Осмондан тушган одамлар”
комедиялари Андижон, Фарғона, Қўқон ва
Қозоғистон республикаси театрларида саҳнаштирилган.
«Хизматдамиз хизматда» комедияси, «Уч кун хўроз бўлганим» китоби Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Маданият вазирлигининг «Йилнин энг яхши драмаси», «Йилнинг энг яхши китоби» номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритган.
“Жиблажибон” телесериалининг муаллифи.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

 

Дилфуза МАҲМУДОВА
Турсуналиевна

“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ МУҲАРРИРИ.
1971 йил 7 ноябрда Тошкент вилояти,
Юқори Чирчиқ туманида туғилган.
Тошкент давлат университетининг журналистика
факультетини тамомлаган.

 

Элёржон НЕЪМАТОВ
“ШАРҚ ЮЛДУЗИ” ЖУРНАЛИНИНГ САҲИФАЛОВЧИ ДИЗАЙНЕРИ.
1996 йил Бухоро шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият иститутини битирган.