Журнал ҳақида

“Шарқ юлдузи” – адабий-бадиий, илмий, ижтимоий-сиёсий журнал.
1931 йилдан чиқа бошлаган.

Муассис – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Журналнинг бош мақсади – Адабий жараёнда пайдо бўлаётган бадиий баркамол асарларни журнал саҳифаларида кенг ёритиб бориш, келажак авлодни юксак маънавиятли, билимли ва маърифатли қилиб вояга етказишдек масъулиятли ва зарур вазифани адо этишда салмоқли улуш қўшиш, адабий жамоатчиликнинг бош минбари сифатида ўзбек адабиётида яратилаётган энг сара асарлар билан халқимизни таништириб бориш, мумтоз адабиёт намуналари, шунингдек, ёш ижодкорларнинг изланишларини, бадиий асарлар ҳақидаги таҳлилий мақолаларни эълон қилиб, адабиётдаги янгиланишларни халққа етказиш ва шу йўл билан адабиёт ривожига ҳисса қўшиш, айни чоғда бугунги глобаллашув замонида китобхон дидини ўтмаслаштираётган, хусусан, ёшлар онгига зарарли таъсир ўтказаётган “оммавий маданият” хуружига қарши курашиш

 

Журнал номлари

  1. “Қурилиш”. 1931-1932 йиллар
  2. “Ўзбекистон шўро адабиёти” 1932-1934 йиллар
  3. “Совет адабиёти” 1934-1937 йиллар
  4. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” 1934-1941 йиллар
  5. “Шарқ юлдузи” 1946 йилдан буён

Бош муҳаррирлар

  1. “Қурилиш”. Умаржон Исмоилов. 1931-1932 йиллар
  2. “Ўзбекистон шўро адабиёти”. Раҳмат Мажидий. 1932-1934 йиллар
  3. “Совет адабиёти” Қурбон Бегин. 1935-1937 йиллар
  4. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”. Холмат Қурбонов. 1938-1939 йиллар
  5. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”. Сотти Ҳусайн. 1940 йиллар
  6. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”. Комил Яшин. 1941 йиллар
  7. “Шарқ юлдузи” Ойбек. 1946-1948 йиллар
  8. Воҳид Зоҳидов. 1949
  9. Уйғун. 1950-1951
  10. Мирмуҳсин. 1951-1960
  11. Ақсад Мухтор. 1960-1965
  12. Ҳамид Ғулом. 1966-1971
  13. Мирмуҳсин. 1972-1981
  14. Ҳафиз Абдусамадов. 1981-1983
  15. Пирмат Шермуҳаммедов. 1983-1985
  16. Ўткир Ҳошимов. 1986-2003
  17. Омон Мухтор. 2003-2005
  18. Минҳожиддин Мирзо. 2005-2007
  19. Сирожиддин Саййид. 2007-2009
  20. Улуғбек Ҳамдам. 2009 декабрдан – 2015 июлгача
  21. Сирожиддин Рауф. 2015 йил 25 июндан